Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

10- ДАРС

Овозни ўзгартириш

Овозни ўзгартириш

Ҳикматлар 8:4, 7

МАҚСАД. Овоз баландлигини, оҳангинию тезлигини назорат қилган ҳолда фикрни жонли тарзда ва аниқ етказинг.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Овоз баландлигини ўзгартиринг. Муҳим фикрларни таъкидлаш ва тингловчиларни ҳаракатга ундаш учун баландроқ гапиринг. Муқаддас Китобдан ҳукм хабарларини ўқиётганда ҳам шундай йўл тутинг. Қизиқиш уйғотиш ёки қўрқув, хавотир каби туйғуларни етказиш учун эса пастроқ гапиринг.

  • Овоз оҳангини ўзгартиринг. Тилингизда ўринли бўлса, ҳис-туйғуни етказиш ва ўлчам ё масофага алоҳида эътибор қаратиш учун баландроқ оҳангда гапиринг. Қайғу ёки хавотирни ифода этиш учун пастроқ оҳангда гапиринг.

  • Овоз тезлигини ўзгартиринг. Хурсандчилик туйғусини ифода этиш учун тезроқ гапиринг. Муҳим фикрларни таъкидлаш учун эса секинроқ гапиринг.