Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

11- ДАРС

Жўшқинлик

Жўшқинлик

Ҳаворийлар 18:24, 25

МАҚСАД. Ғайрат билан гапириб тингловчиларга далда беринг ва ҳаракатга унданг.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Маълумотни ҳис қилинг. Тайёргарлик кўраётганингизда, маълумот нима учун муҳим экани борасида чуқур фикр юритинг. Маълумотни чин қалбдан етказа олишингиз учун уни яхшилаб ўрганиб чиқинг.

  • Тингловчилар ҳақида ўйланг. Сиз етказмоқчи бўлган хабар бошқаларга қандай фойда келтириши тўғрисида мулоҳаза юритинг. Маълумотни тингловчиларга тушунарлироқ етказишнинг йўлларини изланг.

  • Жонли тарзда гапиринг. Ғайрат билан гапиринг. Имо-ишораларингиз табиий бўлсин ва чеҳрангиздан самимий туйғуларингиз сезилиб турсин.