Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

14- ДАРС

Асосий фикрларни ажратиш

Асосий фикрларни ажратиш

Ибронийларга 8:1

МАҚСАД. Нутқингиз давомида тингловчиларга ҳар бир асосий фикр сиз кўзлаган мақсад ва мавзу билан қандай боғлиқ эканини аниқ кўришга ёрдамлашинг.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Мақсадингизни аниқланг. Нутқингизнинг мақсади маълумот етказиш, ишонтириш ёки ундаш бўлса, уни шунга мувофиқ тайёрланг. Барча асосий фикрлар кўзлаган мақсадингизга эришишга қўл келишига ишонч ҳосил қилинг.

  • Нутқнинг мавзусини таъкидланг. Нутқ давомида калит сўзларни такрорлаб ёки синонимларни келтириб нутқнинг мавзусига ишора қилинг.

  • Асосий фикрлар аниқ ва тушунарли бўлсин. Мавзуга тегишли асосий фикрларни танлаб олинг. Шунда белгиланган вақт ичида маълумотни самарали тарзда етказа оласиз. Бир нечта муҳим фикрни танлаб, уларнинг ҳар бирини таъкидлаб ўтинг. Пауза қилинг ва аста-секин кейинги фикрга ўтинг.