16- ДАРС
Ижобий бўлиш
Аюб 16:5
МАҚСАД. Диққатни муаммога эмас, балки унинг ечимига ва тингловчиларни ҳаракатга ундайдиган фикрларга қаратинг.
АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
-
Тингловчиларга ижобий нуқтаи назар билан қаранг. Имондошларингиз Яҳовани мамнун қилишни исташига ишонинг. Ҳатто маслаҳат бериш керак бўлса ҳам, имкон бўлса, уларни авваламбор чин дилдан мақтаб ўтинг.
-
Салбий маълумотни камроқ келтиринг. Мавзуга тегишли салбий маълумотни келтирсангиз, ундан бирон наф борлигига амин бўлинг. Ёритиб бераётган мавзуингиз давомида ижобий руҳиятни сақланг.
-
Худонинг Каломидан моҳирлик ила фойдаланинг. Эътиборни Яҳова инсоният учун нима қилганига, нима қилаётганига ва келажакда нима қилишига қаратинг. Тингловчиларга далда бериб, уларни мустаҳкамланг.