Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

17- ДАРС

Тушунарли қилиб гапириш

Тушунарли қилиб гапириш

1 Коринфликларга 14:9

МАҚСАД. Бошқалар сизни тушуна оладиган тарзда гапиринг.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Мавзуни пухта ўрганинг. Мавзуни осонликча ва ўз сўзларингиз билан ёритиб бериш учун уни яхшилаб тушуниб олинг.

  • Қисқа гап ва оддий иборалардан фойдаланинг. Узун гапларни ишлатиш мумкин бўлса-да, асосий фикрларни тушунтиришда оддий ибора ва гаплардан фойдаланинг.

  • Нотаниш ибораларни тушунтиринг. Иложи бўлса, тингловчиларга нотаниш бўладиган ибораларни қўлламанг. Тингловчиларга нотаниш ибора, Муқаддас Китоб қаҳрамони, қадимий ўлчов бирлиги ёки одатга ишора қилишингиз керак бўлса, қўшимча маълумот келтиринг.