Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

19- ДАРС

Қалбни забт этишга интилиш

Қалбни забт этишга интилиш

Ҳикматлар 3:1

МАҚСАД. Тингловчиларга билиб олаётганларини қадрлашга ва шу билимларга мувофиқ йўл тутишга ёрдам беринг.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Тингловчиларга ўзларини текширишга кўмаклашинг. Тингловчилар ўз ҳис-туйғуларини текширишга кўмаклашадиган риторик саволлар беринг.

  • Тингловчиларнинг нияти эзгу эканини таъкидлаб, ҳаракатга унданг. Тингловчиларни нима учун улар Худога итоат қилаётганини текширишга унданг. Улар эзгу ниятлар ила, яъни Яҳовага ҳамда имондошларига бўлган севгиси ва Муқаддас Китоб таълимотларига эҳтиром ҳисси туфайли шундай йўл тутишга интилаётганини айтиб ўтинг. Тингловчиларга маъруза ўқимасдан, уларни мулоҳаза юритишга чорланг. Нутқ ёки суҳбат охирида улар ўзларини айбдор ҳис қилмасин, аксинча, далда олсин ва қўлдан келганча ҳаракат қилишга интилсин.

  • Диққатни Тангри Яҳовага қаратинг. Муқаддас Китобдаги таълимот, принцип ва амрларда Худонинг фазилатларию бизга бўлган севгиси акс этганини таъкидланг. Тингловчиларда Яҳованинг ҳис-туйғуларини инобатга олиш ва Уни мамнун қилиш истагини уйғотинг.