3- ДАРС
Саволларни қўллаш
Матто 16:13–16
МАҚСАД. Қизиқиш уйғотиш, музокара қилишга ундаш ва муҳим фикрларни таъкидлаш учун ўринли саволлар беринг.
АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
-
Қизиқиш уйғотинг. Одамни мулоҳаза юритишга ундайдиган ва қизиқтириб қўядиган саволлар беринг.
-
Музокара қилинг. Тингловчилар мантиқан тўғри хулоса чиқаришига ёрдамлашиш учун мулоҳаза юритишга ундайдиган бир нечта савол беринг.
-
Муҳим фикрларни таъкидланг. Асосий фикрни айтишдан аввал қизиқиш уйғотадиган савол беринг. Муҳим фикр борасида суҳбатлашгач ёки муқаддимани якунлагач, такрорлаш саволларини қўлланг.