4- ДАРС
Оятларга ўринли кириш сўзларини келтириш
АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
-
Оятни нима сабабли ўқиётганингиз ҳақида фикр юритинг. Тингловчиларнинг диққатини асосий фикрга қаратиш учун оятни ўқишдан аввал кириш сўзларини айтинг.
-
Муқаддас Китобга асосланаётганингиз кўринсин. Художўй кишилар билан гаплашганда, уларнинг эътиборини Худонинг Каломига, яъни Муқаддас Китобга қаратинг. Шу йўсин Худонинг фикрларини етказаётганингизни кўрсатасиз.
-
Оятга нисбатан қизиқиш уйғотинг. Муқаддас Китобдан жавоб топса бўладиган савол келтиринг, муаммони ҳал қилишга кўмаклашадиган оятни айтинг ёки Муқаддас Китоб ёрдамида тушуниш мумкин бўлган принципни таъкидланг.