Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

8- ДАРС

Мисоллар ёрдамида таълим бериш

Мисоллар ёрдамида таълим бериш

Матто 13:34, 35

МАҚСАД. Муҳим фикрларни етказишда тингловчиларга мос келадиган оддий мисоллардан фойдаланинг.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Оддий мисолларни танланг. Исога тақлид қилиб, муҳим нарсаларни тушунтириш учун инсонларга таниш бўлган нарсадан ва мураккаб нарсани очиб бериш учун оддий нарсадан фойдаланинг. Мисол қийин бўлиб кетмаслиги учун кераксиз тафсилотларни айтманг. У мавзуингизга чиндан ҳам мос келаётганига ва тингловчиларни чалғитмаётганига ишонч ҳосил қилинг.

  • Тингловчилар ҳақида ўйланг. Тингловчиларнинг машғулотию қизиқишларини инобатга олган ҳолда мисол танланг. Танлаган мисолингиз туфайли улар ҳижолатга тушиб қолмаслиги ёки хафа бўлиб қолмаслиги керак.

  • Асосий фикрни етказинг. Мисолдаги кичик тафсилотларга эмас, асосий фикрларга эътибор беринг. Тингловчилар мисолни шунчаки эслаб қолишига эмас, балки ундан фойда олишига ишонч ҳосил қилинг.