5- ҚИСМ
Буюк Тўфон. Ким Худога қулоқ солди? Ким қулоқ солмади?
Нуҳ даврида кўпчилик ёмон ишлар қиларди. Ибтидо 6:5
Одамато ва Момоҳаво фарзандли бўлиб, ер юзида одамзод кўпайди. Орадан вақт ўтиб, баъзи фаришталар Шайтоннинг исёнига қўшилди.
Улар аёлларга уйланиш учун ерга тушиб, инсон қиёфасига киришди. Кейин ўша аёллар улардан бола кўришди. Бу болалар эса ниҳоятда кучли ва шафқатсиз девқоматлар бўлиб улғайишди.
Дунё ёмонлик қиладиган инсонларга тўлиб кетди. Муқаддас Китобда: «Яҳова, ер юзида одамлар қабиҳликка ботиб кетганини, уларнинг қалбидаги ниятлари доим ёмон эканини кўрди»,— деб айтилган.
Ибтидо 6:13, 14, 18, 19, 22
Нуҳ Худога қулоқ солиб кема қурди.Нуҳ яхши инсон эди. Тангри Яҳова кучли тўфон юбориб, одамларни ер юзидан қириб ташламоқчи эканини унга айтди.
Бундан ташқари, Худо Нуҳга катта кема қуриб, ичига оиласини ва турли хил ҳайвонларни киргизишни буюрди.
Нуҳ одамларни тўфон бўлиши ҳақида огоҳлантирди, аммо улар қулоқ солишмади. Айримлари Нуҳнинг устидан кулди, бошқалари эса ундан нафратланишди.
Кеманинг қурилиши тугатилгач, Нуҳ унинг ичига ҳайвонларни киргизди.