Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

3- ҚИСМ

Жаннатда ҳаёт қанақа бўлган?

Жаннатда ҳаёт қанақа бўлган?

Аллоҳ Яҳова Одамато билан Момоҳавога кўпгина яхши нарсалар берган эди. Ибтидо 1:28

Тангри Яҳова биринчи аёлни, яъни Момоҳавони яратиб, уни Одаматога хотин қилиб берган эди. (Ибтидо 2:21, 22)

Худованд Яҳова уларни мукаммал онг ва танага эга қилиб яратгани сабабли, уларда камчилик бўлмаган.

Улар яшаган жой — Адан боғи жуда чиройли бўлиб, у ерда дарёлар, мевали дарахтлар ва ҳайвонлар бор эди.

Тангри Яҳова улар билан гаплашар, уларга таълим берарди. Агар улар Худога қулоқ солишганида, ер юзидаги Жаннатда абадий яшашлари мумкин эди.

Аллоҳ дарахтларнинг биридан емасликни айтганди. Ибтидо 2:16, 17

Фаришталардан бири Худога қарши исён қилди. Ўша ёвуз фаришта — Иблис Шайтон.

Тангри Яҳова Одамато билан Момоҳавога боғдаги бир мевали дарахтни кўрсатиб, агар ундан ейишса ўлишларини айтди.

Шайтон Одамато билан Момоҳавонинг Яҳовага қулоқ солишларини хоҳламасди. Шу боис, у илондан фойдаланиб Момоҳавога гапирди. Шайтон айтдики, агар Момоҳаво ўша дарахтнинг мевасидан еса ўлмайди, аксинча, Худо каби бўлиб қолади. Шубҳасиз, бу гап ёлғон эди. (Ибтидо 3:1–5)