Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

9- ҚИСМ

Жаннат қачон бўлади?

Жаннат қачон бўлади?

Ер юзидаги кўнгилсизликлар яқинда Худонинг Шоҳлиги келишидан далолат беряпти. Луқо 21:10, 11; 2 Тимўтийга 3:1–5

Бугун содир бўлаётган кўп воқеалар Муқаддас Китобда башорат қилинган. Унда одамлар пулпараст, ота-онага итоатсиз, шафқатсиз ва ўйин-кулгини яхши кўрадиган бўлиши ҳақида айтилган.

Кучли зилзилалар, урушлар, озиқ-овқат етишмовчилиги бўлади ва касалликлар кенг тарқалади. Буларнинг бари ҳозир юз беряпти.

Шунингдек, Ҳазрати Исо айтган эдики, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабар бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади. (Матто 24:14)

Худонинг Шоҳлиги барча ёвузликни бартараф қилади. 2 Бутрус 3:13

Яқинда Тангри Яҳова барча ёвузларни йўқ қилади.

Шайтон ва жинлар жазоланади.

Худога қулоқ солганлар омон қолиб, янги дунёда яшайди. Ўшанда қўрқув бўлмайди, дунё бир-бирига ишонадиган ва бир-бирини севадиган одамларга тўлади.