Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

4- ҚИСМ

Улар Шайтонга қулоқ солишди. Оқибати нима бўлди?

Улар Шайтонга қулоқ солишди. Оқибати нима бўлди?

Одамато ва Момоҳаво Худога итоат қилишмагани сабабли ўлишди. Ибтидо 3:6, 23

Момоҳаво илонга қулоқ солиб, мевани еди. Сўнг Одаматога ҳам берди ва у ҳам еди.

Бу билан улар Худога итоатсизлик қилишди, бу эса гуноҳ эди. Шунинг учун Худо уларни Жаннатдан ҳайдаб чиқарди.

Оқибатда уларнинг ва фарзандларининг ҳаёти оғирлашиб борди. Охири улар қариб ўлишди. Ўлгач улар руҳ бўлиб осмонга учиб кетишмади, балки бутунлай йўқ бўлиб кетишди.

Инсон ўлгач, тупроқ каби жонсиз бўлиб қолади. Ибтидо 3:19

Биз Одамато ва Момоҳавонинг авлодлари бўлганимиз учун барчамиз ўламиз. Ўликлар кўриш, эшитиш ёки бирон иш қилишга қодир эмас. (Воиз 9:5, 6, 10)

Тангри Яҳова одамларнинг ўлишини хоҳламаган. Яқинда У ўлим уйқусига кетган барчани ҳаётга қайтаради. Агар улар Худога қулоқ солишса, абадий яшашади.