Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1- ҚИСМ

Худога қандай қулоқ солиш мумкин?

Худога қандай қулоқ солиш мумкин?

Муқаддас Китобни ўқиганимизда, худди Тангри бизга гапираётгандай бўлади. 2 Тимўтийга 3:16

Аллоҳ Таоло Ўз фикрларини ажойиб бир китобга ёзиш учун одамлардан фойдаланган. Бу китоб — Муқаддас Китоб. Унда сиз учун муҳим хабар бор ва Худо уни билишингизни хоҳлайди.

Худо биз учун нима яхши эканини билади, чунки У чексиз ҳикмат Соҳибидир. Агар Унга қулоқ солсангиз, сиз чиндан ҳам доно бўласиз. (Ҳикматлар 1:5)

Тангри ер юзидаги ҳар бир одам Муқаддас Китобни ўқисин, дейди. Бу китоб ҳозир кўп тилларда мавжуд.

Агар Аллоҳга қулоқ солишни истасангиз, Муқаддас Китобни ўқиб, уни тушунишингиз керак.

Дунё бўйлаб одамлар Худо ҳақида таълим олишмоқда. Матто 28:19

Яҳованинг Шоҳидлари сизга Муқаддас Китобни тушунишга ёрдам бера олишади.

Улар бутун ер юзи бўйлаб Аллоҳ тўғрисида ҳақиқатни ўргатиб юришади.

Сиз улардан бепул таълим олишингиз мумкин. Шунингдек, Яҳова Шоҳидларининг йиғилишларида Худо тўғрисида билим олсангиз бўлади.