Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Муқаддас Китоб асосидаги бу суҳбатлардан қай йўсин фойда олиш мумкин?

Муқаддас Китоб асосидаги бу суҳбатлардан қай йўсин фойда олиш мумкин?

Аввал кириш қисмини кўриб чиқинг, сўнг ВИДЕОНИ томоша қилинг.

БИРИНЧИ ҚИСМ

Ҳар бир хатбошини, жумладан, йўғон ҳарфлар билан ажратиб ёзилган саволларни (А) ва оятларни (Б) ўқинг, сўнг эса асосий фикрларни белгиланг. Айрим оятлар «ўқинг» деб белгиланганига эътибор беринг.

ИККИНЧИ ҚИСМ

«Кўпроқ билиб олинг» (В) қисмида нима ҳақида гап кетиши тушунтирилади. Сарлавҳалар (Г) муҳокама қилинадиган фикрлардан иборат. Оятларни ўқинг, саволларга жавоб беринг ва видеоларни томоша қилинг.

ВИДЕО рамкаларда матнга қўшимча сифатида келтирилган видео ва аудиоёзувларни топасиз. Айрим видеолар ҳаётий воқеаларга асосланган. Бошқаларида эса юз бериши мумкин бўлган вазиятлар саҳналаштирилган.

Расмларни ва уларга келтирилган шарҳларни кўриб чиқинг (Д). «Баъзиларнинг фикри» қисмини муҳокама қилинг (Е).

УЧИНЧИ ҚИСМ

Дарсда «Хулоса» ва «Такрорлаш» (Ё) келтирилган. Дарс якунланган санани ёзинг. «Мақсад» (Ж) қисмида сиз учун бирон вазифа ёзилади. «Қўшимча манбалар» (З) қисмида ўқишингиз ёки томоша қилишингиз мумкин бўлган турлича маълумот келтирилган.

Оятларни Муқаддас Китобдан қандай топиш мумкин?

Муқаддас Китоб 66 та кичик китобдан иборат. У икки қисмга ажратилган: Ибронийча-оромийча ёзувлар («Эски аҳд») ва Юнонча ёзувлар («Янги аҳд»).

Ушбу адабиётда оят келтирилганда, бу Муқаддас Ёзувлардаги китобнинг номи (A), сано ёки боб (Б) ва оят ёки оятларга (В) ишора қилади.

Масалан, Забур 25:2 да Забур — китобнинг номи, сано ёки боб рақами 25, оят рақами эса 2.