Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

10- ДАРС

Қай йўсин Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари сизга фойда келтириши мумкин?

Қай йўсин Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари сизга фойда келтириши мумкин?

Сизни Яҳова Шоҳидларининг йиғилишларига таклиф қилишганми? Агар ҳали ташриф буюрмаган бўлсангиз, бошида у ерга бориш ҳаяжонлидай туюлар. Эҳтимол, сизда қуйидагича саволлар пайдо бўлар: «Йиғилишларда нима бўлади? Нега улар муҳим? Нима учун у ерга боришим керак?» Мазкур дарсда бошқалар билан йиғилиш Худога янада яқинроқ бўлишга ва шахсан сизга қай йўсин ёрдам бериши мумкинлигини билиб оласиз.

1. Бирга йиғилишнинг асосий сабаби нима?

Сано бастакори бошқалар билан йиғилишнинг муҳим сабабларидан бирини айтганига эътибор беринг: «Жамоат ичра Яҳовани мадҳ этаман». (Забур 26:12) Шу сингари, ҳозир ҳам Яҳованинг Шоҳидлари бирга йиғилиб улкан қувонч топади. Дунё бўйлаб Яҳованинг Шоҳидлари Худони шарафлаш, биргаликда куйлаш ва ибодат қилиш учун ҳар ҳафта йиғилади. Қолаверса, Худога топиниш учун улар ҳар йили бир неча марта каттароқ йиғинлар ўтказади.

2. Йиғилишларимизда нималарни билиб оласиз?

Йиғилишларда Худонинг Каломи «аниқ тушунтирилишига» ва «маъноси очиб берилишига» диққат қаратамиз. (Нахимиё 8:8 ни ўқинг.) У ерга бориб, Яҳова ҳамда Унинг ажойиб фазилатлари тўғрисида ўрганасиз. Унинг сизга бўлган севгиси ҳақида билганингиз сайин, Унга янада яқинлашасиз. Қолаверса, қай йўсин Худо мазмунли ҳаётга эга бўлишингизга кўмаклашишини билиб оласиз. (Ишаё 48:17, 18)

3. Йиғилишларга қатнайдиганлар билан суҳбатлашиб қай йўсин фойда олишингиз мумкин?

Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик... йиғилишларимизни қолдирмайлик». (Ибронийларга 10:24, 25) Йиғилишларда бир-бирига самимийлик ила ғамхўрлик қиладиганлар ва сиз каби Худо ҳақида кўпроқ билишни истаётганлар билан танишасиз. Уларнинг Муқаддас Китоб асосидаги далдали фикрларини эшитасиз. (Римликларга 1:11, 12 ни ўқинг.) Бундан ташқари, турли муаммоларни муваффақият ила енгаётган одамлар билан суҳбатлашасиз. Булар Яҳова нима учун мунтазам равишда бирга йиғилишимизни истаётганининг атиги бир нечта сабаби, холос.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Яҳова Шоҳидларининг йиғилишларида нима бўлишини ва нега у ерга бориш учун куч сарфлаш арзигулик эканини билиб олинг.

4. Яҳова Шоҳидларининг учрашувлари

Биринчи асрда масиҳийлар Яҳовага топиниш учун мунтазам равишда йиғилган. (Римликларга 16:3–5) Колосаликларга 3:16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Илк масиҳийлар қай йўсин Яҳовага топинган?

Бугун ҳам Яҳованинг Шоҳидлари Йиғилиш залларида мунтазам равишда жамоат учрашувларини ўтказади. Уларнинг йиғилишлари қандай ўтишини кўриш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг жамоат учрашуви тасвирланган расмга қаранг ва қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Йиғилиш залида бўладиганлар ва Колосаликларга 3:16 да ўқиганларингиз орасида қандай ўхшашликлар борлигини кўрдингиз?

  • Видео ёки расмда кўрганларингиздан йиғилишлар борасида сизга нима ёқди?

2 Коринфликларга 9:7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нега Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари бепул?

Сиз билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказадиган киши билан кейинги жамоат учрашувида нималар бўлишини муҳокама қилинг.

  • Йиғилишнинг қайси қисми сиз учун айниқса қизиқ ёки фойдали, деб ўйлайсиз?

Биласизми?

Бутун дунё бўйлаб йиғилишлар қаерда ва қачон ўтказилишини jw.org сайтидан билиб олишингиз мумкин.

  1. А. Йиғилишларимизда нутқлар, намойишлар ва видеолар бўлади. Йиғилишнинг бошида ва охирида қўшиқ ҳамда ибодат бўлади

  2. Б. Дастурнинг баъзи қисмларида тингловчилар шарҳ бериши мумкин

  3. В. Йиғилишларга эркагу аёллар, ёшу қарилар таклиф этилади

  4. Г. Йиғилишларимиз бепул. Яҳованинг Шоҳидлари хайр-эҳсон қилишни талаб қилмайди

5. Йиғилишларга бориш учун ҳаракатлар талаб этилади

Исонинг оиласи қандай ўрнак қолдирганига диққат қаратинг. Улар ҳар йили Носирадан Қуддусдаги маъбадга тахминан уч кун давомида йўл юрган. Улар тоғли ҳудудлар бўйлаб юришига тўғри келган. Луқо 2:39–42 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Сизнингча, улар Қуддусга бориш учун ҳаракат қилишига тўғри келганми?

  • Нега йиғилишларга бориш учун жон куйдиришингизга тўғри келиши мумкин?

  • Нима деб ўйлайсиз, бу ҳаракатларингизга арзийдими? Нега бундай фикрдасиз?

Муқаддас Китобга биноан, Яҳовага топиниш учун бирга йиғилиш ўта муҳим. Ибронийларга 10:24, 25 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нима учун йиғилишларга мунтазам равишда қатнашишимиз керак?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Йиғилишларга бориш шарт эмас. Муқаддас Китобни уйда ўқишнинг ўзи кифоя».

  • Муқаддас Китобда қайси оят ёки мисол Яҳова нимани хоҳлаётганини кўрсатяпти?

ХУЛОСА

Йиғилишлар туфайли Яҳова ҳақида кўпроқ билиб оласиз. У билан бўлган дўстлигингизни мустаҳкамлайсиз ва бошқалар билан бирга Унга топинасиз.

Такрорлаш

  • Нега Яҳова бизни бирга йиғилишга ундамоқда?

  • Яҳова Шоҳидларининг учрашувларида нималар ҳақида билиб оласиз?

  • Сизнингча, йиғилишларга қатнаш сизга яна қандай фойда келтириши мумкин?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Йиғилишга боришга қўрқаётган бўлсангиз-чи? Бир киши йиғилишларни қай йўсин ёқтириб қолганига эътибор беринг.

«Бизни қандай қарши олишганини ҳеч қачон унутмаймиз» 4:16

Қай йўсин бир йигит йиғилишлардан завқ олганини ва уларга мунтазам равишда қатнаш учун нималар қилганини билиб олинг.

«Барча йиғилишларга боришни истардим» 4:33

Йиғилишларга қатнаш борасида бошқалар қандай фикрда эканига диққат қаратинг.

«Нега жамоат учрашувларига бориш керак?» (Веб-мақола)

Банда аъзосининг ҳаёти Яҳова Шоҳидларининг жамоатларига боргандан сўнг қандай ўзгарганини билиб олинг.

«Ўзим билан доимо тўппонча олиб юрардим» («Қўриқчи минораси» сентябрь-октябрь, 2014)