Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

7- ДАРС

Яҳова қандай Шахс?

Яҳова қандай Шахс?

Тангри Яҳова ҳақида ўйлаганда хаёлингизга нима келади? Худди осмондаги юлдузлардай Худо сиздан жуда узоқда, деб ўйлайсизми? Ёки Уни момақалдироққа ўхшаб қудратли, лекин ҳис-туйғулари йўқ Шахс сифатида тасаввур қиласизми? Хўш, аслида Яҳова қандай Шахс? Аллоҳ Каломи бўлмиш Муқаддас Китоб орқали баъзи фазилатларини очиб берган. У ерда Яҳова сизга бефарқ эмаслиги тўғрисида ҳам ёзилган.

1. Нега Худони кўра олмаймиз?

«Аллоҳ руҳий Шахсдир». (Юҳанно 4:24) У биз каби жисмоний танага эга эмас. У кўзга кўринмас руҳий Шахс бўлиб осмонда яшайди.

2. Яҳова қандай фазилатларга эга?

Биз Яҳовани кўра олмаймиз, лекин У тўғрисида билиб олганимизда Унга бўлган севгимиз ошади. Сабаби, Худо ажойиб фазилатларга эга ва мавжуд Шахс. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Яҳова адолатни севади, Унга содиқ бўлганларни тарк этмайди». (Забур 37:28) Шунингдек, У «меҳр-шафқатли ва раҳмдил». Худо бу фазилатларини, айниқса, қийинчиликларни бошдан кечираётганларга кўрсатади. (Ёқуб 5:11) «Яҳова қалби ўксиганларга яқиндир, руҳан эзилганларни У қутқаради». (Забур 34:18) Хатти-ҳаракатларимиз Яҳованинг ҳис-туйғуларига таъсир қилиши мумкинлигини билармидингиз? Киши ёмон ишларга қўл урса, бу Худонинг дилини оғритади ва озор етказади. (Забур 78:40, 41) Аммо одам тўғри йўл тутса, бу Унинг қалбини қувонтиради. (Ҳикматлар 27:11 ни ўқинг.)

3. Яҳова бизни яхши кўришини қандай кўрсатяпти?

Яҳованинг энг ажойиб фазилати — севги. Дарҳақиқат, «Аллоҳнинг Ўзи севгидир». (1 Юҳанно 4:8) Яҳова севгисини нафақат Муқаддас Китоб орқали, балки яратган нарсалари орқали ҳам кўрсатяпти. (Ҳаворийлар 14:17 ни ўқинг.) Масалан, У бизни қай йўсин яратгани ҳақида бир ўйлаб кўринг. Худо бизга чиройли рангларни кўриш, дилни яйратадиган мусиқани тинглаш ва мазали озиқ-овқатнинг таъмини билиш қобилиятларини берган. Худо ҳаётдан завқланиб яшашимизни истайди.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Яҳова ажойиб ишларни қандай қилаётганини билиб олинг. Сўнг У қай йўсин гўзал фазилатларини очиб бераётганига ва уларни намоён этаётганига диққат қаратинг.

4. Муқаддас руҳ Худонинг фаол қудратидир

Бирон иш қилиш учун қўлларимиздан фойдаланганимиздай, Яҳова муқаддас руҳидан фойдаланади. Муқаддас Китобга биноан, муқаддас руҳ шахс эмас. Аксинча, Худо ниятларини амалга ошириш учун фойдаланадиган кучдир. Луқо 11:13 ва Ҳаворийлар 2:17 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Худо Ундан сўраганларга муқаддас руҳини «ёғдиради». Хўш, муқаддас руҳ шахс эканми ёки Худонинг фаол қудратими? Нега бундай деб ўйлайсиз?

Яҳова муқаддас руҳидан фойдаланиб, ажойиб ишларни амалга оширади. Забур 33:6 ва 2 Бутрус 1:20, 21 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Яҳова муқаддас руҳидан фойдаланиб, нималарни амалга оширган?

5. Яҳова гўзал фазилатлар Эгаси

Мусо пайғамбар Худонинг садоқатли хизматчиси бўлган ва Яратувчиси тўғрисида кўпроқ билиб олишни истаган. Шу боис, у Яҳовага қуйидагича деган: «Сени таниб-билишим учун... менга Ўз йўлларингни очиб бер». (Чиқиш 33:13) Жавобан Яҳова унга шахсиятининг айрим қирраларини очган. Чиқиш 34:4–6 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Яҳова Мусо пайғамбарга шахсиятининг қайси қирраларини очиб берган?

  • Яҳованинг фазилатларидан айниқса қайсилари сизга кўпроқ ёқади?

6. Яҳова одамларга ғамхўрлик қиляпти

Худонинг халқи бўлган яҳудийлар Мисрда қул бўлган. Ўшанда Яҳова улар азоб чекаётганини кўриб нималарни ҳис қилган? АУДИОНИ тингланг ва бирга кузатинг ёки Чиқиш 3:1–10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Бу баёнотдан Яҳова одамларнинг азоб-уқубатларини кўрганда, нималарни ҳис қилишини билиб олдингиз? (7- , 8- оятларга қаранг.)

  • Сизнингча, Яҳова одамларга чиндан ҳам ёрдам бермоқчими ва бундай қилиш Унинг қўлидан келадими? Нима учун?

7. Яҳованинг яратганлари Унинг фазилатларини очиб бермоқда

Яҳова фазилатларини Ўзи яратган нарсалар орқали ошкор этмоқда. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг Римликларга 1:20 ни ўқинг ва қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Яҳованинг ижодларидан Унинг қайси фазилатларини кўряпсиз?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Биз Худони кўра олмаймиз. Шунинг учун, Уни таниб-билишнинг имкони йўқ».

  • Сиз нима деб ўйлайсиз?

  • Нега бундай фикрдасиз?

ХУЛОСА

Яҳова кўзга кўринмас Шахс. У кўп фазилатларга, айниқса, севгига эга.

Такрорлаш

  • Нега Яҳовани кўра олмаймиз?

  • Муқаддас руҳ нима дегани?

  • Яҳованинг баъзи фазилатлари қандай?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Яҳованинг тўртта асосий фазилатини ўрганиш орқали У ҳақидаги билимингизни оширинг.

«Худо аслида қанақа?» («Қўриқчи минораси» № 1 2019)

Тангри Яҳова барча нарсада мавжуд эмаслигининг далилини кўриб чиқинг.

«Худо ҳар ерда мавжудми?» (Веб-мақола)

Худонинг Каломида муқаддас руҳ ҳақида нега Худонинг қўли, деб айтилганига эътибор беринг.

«Муқаддас руҳ нима?» (Веб-мақола)

Кўзи ожиз бир киши Худо уни яхши кўришидан шубҳаланарди. Фикрини ўзгартиришга унга нима ёрдам берганига диққат қаратинг.

«Энди бошқаларга ёрдам бера оламан» («Қўриқчи минораси» 1 октябрь, 2015)