Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2- бўлим, такрорлаш

2- бўлим, такрорлаш

Қуйидаги саволларни сиз билан тадқиқ ўтадиган ваъзгўй билан муҳокама қилинг:

  1. Худо сохта динни нима қилади?

    (13- дарсга қаранг.)

  2. Чиқиш 20:4–6 ни ўқинг.

    • Одамлар тасвирлардан фойдаланиб Худога сажда қилса, У нималарни ҳис қилади?

      (14- дарсга қаранг.)

  3. Исо Масиҳ ким?

    (15- дарсга қаранг.)

  4. Исонинг қайси фазилатлари сизга ёқади?

    (17- дарсга қаранг.)

  5. Юҳанно 13:34, 35 ва Ҳаворийлар 5:42 ни ўқинг.

    • Бугунги кунда кимларни Исонинг чинакам издошлари деса бўлади? Улар Исонинг ҳақиқий издошлари эканига сизни нима ишонтиряпти?

      (18- ва 19- дарсларга қаранг.)

  6. Жамоатнинг боши ким ва у жамоатни қандай етаклаяпти?

    (20- дарсга қаранг.)

  7. Матто 24:14 ни ўқинг.

    • Қандай қилиб бу башорат бугунги кунда амалга ошяпти?

    • Кимларга хушхабарни айтмоқчисиз?

      (21- ва 22- дарсларга қаранг.)

  8. Сувга чўмиш арзийдиган мақсадми? Нима учун?

    (23- дарсга қаранг.)

  9. Ўзингизни Шайтон ва жинлардан қай йўсин ҳимоя қила оласиз?

    (24- дарсга қаранг.)

  10. Худонинг биз учун нияти қандай?

    (25- дарсга қаранг.)

  11. Нега одамлар азоб чекади ва ўлади?

    (26- дарсга қаранг.)

  12. Юҳанно 3:16 ни ўқинг.

    • Яҳова бизни гуноҳ ва ўлимдан халос қилиш учун нималар қилди?

      (27- дарсга қаранг.)

  13. Воиз 9:5 ни ўқинг.

    • Ҳаётдан кўз юмганимиздан кейин нима бўлади?

    • Исо миллиардлаб ўлганлар учун нима қилади?

      (29- ва 30- дарсларга қаранг.)

  14. Худонинг Шоҳлиги инсоний ҳукуматлардан қайси жиҳатлари билан устун?

    (31- ва 33- дарсларга қаранг.)

  15. Худонинг Шоҳлиги ҳозир бошқараётганига ишонасизми? Нега? У қачон бошқаришни бошлади?

    (32- дарсга қаранг.)