Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

14- ДАРС

Қай йўсин топинишимиз Худога маъқул келиши мумкин?

Қай йўсин топинишимиз Худога маъқул келиши мумкин?

Олдинги дарсдан кўрганимиздай, ҳамма динлар ҳам Худога маъқул эмас. Аммо Яратувчимизга Уни мамнун қиладиган тарзда топинишимиз мумкин. Унга маъқул келадиган «топиниш» нима дегани? (Ёқуб 1:27) Муқаддас Китобда бу ҳақда нима дейилганига диққат қаратинг.

1. Худога маъқул тарзда топинишни қандай ўрганишимиз мумкин?

Буни Каломдан билиб олсак бўлади. Исо Худога шундай деган: «Сенинг каломинг — ҳақиқат». (Юҳанно 17:17) Баъзи динлар Худонинг илҳомлантирилган Каломидаги, яъни Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни назарига илмаяпти. Улар уни инсоний таълимоту урф-одатлар билан алмаштиряпти. Лекин Яҳова амрларини «бекор қилаётганлардан» мамнун эмас. (Марк 7:9 ни ўқинг.) Топинишимиз Каломга асосланса ва ундаги маслаҳатларга амал қилсак, Худони қувонтирамиз.

2. Яҳовага қай йўсин топинишимиз керак?

Фақат Яҳовага топинишимиз даркор. Чунки У Яратувчимиздир. (Ваҳий 4:11) Бу ҳеч қандай бут, тасвир ва санамдан фойдаланмай, фақат Худони севиш ва Унга топиниш кераклигини англатади. (Ишаё 42:8 ни ўқинг.)

Топинишимиз «муқаддас, Худога маъқул келадиган» бўлиши даркор. (Римликларга 12:1) Бу Унинг ахлоқий меъёрлари бўйича яшашимиз кераклигини билдиради. Масалан, Яҳовани севадиганлар Унинг никоҳ борасидаги меъёрларини қадрлайди ва уларга амал қилади. Улар зарарли одатлардан, масалан, тамаки, нос ва чилим чекишдан ёки гиёҳванд моддалардан нотўғри фойдаланишдан ё спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишдан қочади a.

3. Нега Яҳовага имондошлар билан бирга топинишимиз керак?

Ҳар ҳафтадаги учрашувларимиз «жамоат ичра... Яҳовани мадҳ этиш» имконини беради. (Забур 111:1, 2) Бунинг бир йўли Тангрига мадҳлар, яъни ҳамду санолар куйлаш. (Забур 104:33 ни ўқинг.) Яҳова йиғилишларга боришимизни истайди, чунки У бизни севади ва улар бизга ҳаётдан тоабад завқланишимизга ёрдам беришини билади. Ўзаро далда бериш учун йиғилганимизда фойда оламиз.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Тасвирлардан фойдаланиб топинишни Яҳова нега маъқул кўрмаслигига эътибор беринг. Худони мадҳ этишимиз мумкин бўлган муҳим йўлларни билиб олинг.

4. Топинишимизда тасвирлардан фойдаланмаслигимиз керак

Бундай қилиш Худони ранжитишини қаердан биламиз? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қадимда Худонинг баъзи хизматчилари бутдан фойдаланиб Унга топинмоқчи бўлганида, нима юз берган?

Баъзилар топинишда бутдан фойдаланиб, ўзини Худога яқинроқ ҳис этишни истайди. Бироқ бундай қилиш аслида уларни Худога яқинлаштирадими? Чиқиш 20:4–6 ва Забур 106:35, 36 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Одамлар Худога топинишда қандай нарсалар ёки тасвирлардан фойдаланганини кўргансиз?

  • Тасвирлардан фойдаланишга нисбатан Яҳованинг муносабати қандай?

  • Сизнингча, топинишимизда тасвирлардан фойдаланиш тўғри бўлармиди? Нега бундай фикрдасиз?

5. Фақат Яҳовага топиниш бизни сохта ғоялардан озод қилади

Яҳовага маъқул тарзда топиниш қай йўсин бизни сохта ғоялардан озод қилиши мумкинлигини билиб олинг. ВИДЕОНИ томоша қилинг.

Забур 91:14 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Яҳовага бўлган севгимизни фақат Унга топиниш орқали кўрсатганимизда, У биз учун нима қилишни ваъда беряпти?

6. Йиғилишларда Худога топинамиз

Йиғилишларда шарҳ берганда ва ҳамду сано куйлаганда, Яҳовани мадҳ этамиз ва бир-биримизни мустаҳкамлаймиз. Забур 22:22 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Йиғилишларда шарҳларни эшитиш сизга ёқадими?

  • Сиз ҳам шарҳ беришни хоҳлармидингиз?

7. Билиб олаётганларимизни бошқаларга айтганимизда, Яҳова мамнун бўлади

Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни бошқалар билан бўлишишнинг кўпгина имкониятлари бор. Забур 9:1 ва 34:1 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Муқаддас Китобдан билиб олган қайси фикрни бошқа кишига айтиб бермоқчисиз?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Ҳар бир инсон Худога қандай топинишни ўзи ҳал қилади».

  • Сиз нима деб ўйлайсиз?

ХУЛОСА

Фақат Яратувчимизга топиниш, Уни йиғилишларда мадҳ этиш ва билиб олаётганларимизни бошқалар билан бўлишиш орқали Уни мамнун қиламиз.

Такрорлаш

  • Қай йўсин Худога маъқул тарзда топинишни ўрганишимиз мумкин?

  • Нега фақат Яҳовага топинишимиз лозим?

  • Нима учун Худони мамнун қилишни истаганлар билан бирга топинишимиз керак?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

«Бундан буён бутларга сиғинмайман» таржимаи ҳолидан қай йўсин бир аёл бутпарастликдан озод бўлгани ҳақида ўқиб кўринг.

«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» 1 июль, 2011)

Жамоатда шарҳ беришингизга нима кўмаклашиши мумкинлигини билиб олинг.

«Жамоат ичра Тангри Яҳовага ҳамду сано айтинг» («Қўриқчи минораси» январь, 2019)

Йиғилишларга бориш осон кечмаган бўлса-да, қай йўсин бир йигит улардан фойда олганига диққат қаратинг.

«Яҳова менга ғамхўрлик қилди» 3:07

Кўпларнинг фикрича, хоч христиан олами билан боғлиқ. Топинишда ундан фойдаланишимиз керакми?

«Нега топинишда хочдан фойдаланмайсиз?» (Веб-мақола)

a Бу мавзулар кейинги дарсларда кўриб чиқилади.