Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

20- ДАРС

Жамоат қай йўсин ташкиллаштирилган?

Жамоат қай йўсин ташкиллаштирилган?

Яҳова тартиб Худосидир. (1 Коринфликларга 14:33, 40) Шу боис, Унинг халқи ташкиллаштирилган бўлиши табиий. Хўш, масиҳийлар жамоати қандай ташкиллаштирилган? Унинг бирлигига қай йўсин ҳисса қўша оламиз?

1. Жамоатнинг боши ким?

«Масиҳ жамоатнинг... боши». (Эфесликларга 5:23) У осмондан туриб, бутун дунё бўйлаб Яҳованинг халқи олиб бораётган фаолиятни назорат қиляпти. Исо етук оқсоқолларнинг кичик гуруҳидан ташкил топган «ишончли ва ақлли хизматкорни» тайинлаган. У Етакчи кенгаш деб аталади. (Матто 24:45–47 ни ўқинг.) Биринчи асрда Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар каби Етакчи кенгаш бутун дунёдаги жамоатларга йўл-йўриқ беради. (Ҳаворийлар 15:2) Бу биродарлар ташкилотимизнинг раҳбарлари эмас. Улар Яҳова ҳамда Унинг Каломидан йўл-йўриқ излайди ва Исонинг бошчилигига итоат қилади.

2. Оқсоқоллар ким ва улар нима қилади?

Оқсоқоллар Муқаддас Ёзувлар асосида таълим берадиган етук биродарлардир. Улар Яҳованинг хизматчиларига ёрдам ва далда бериш орқали уларга чўпонлик қилади. Оқсоқолларнинг хизмати учун ҳақ тўланмайди. Улар «Худонинг олдида бажонидил, ҳаром йўл билан фойда кўриш учун эмас, аксинча, иштиёқ билан хизмат қилади». (1 Бутрус 5:1, 2) Оқсоқолларга жамоат хизматкорлари ёрдам беради. Улар ҳам кейинчалик оқсоқол сифатида хизмат қилиш учун талабларга мос келиши мумкин.

Етакчи кенгаш айрим оқсоқолларни туман нозирлари этиб тайинлайди. Бу биродарлар йўл-йўриқ ва далда бериш учун турли жамоатларга ташриф буюради. Улар Муқаддас Китоб талаблари асосида биродарларни оқсоқол ёки жамоат хизматкори этиб тайинлайди. (1 Тимўтийга 3:1–10, 12; Титусга 1:5–9)

3. Яҳованинг ҳар бир Шоҳиди қандай масъулиятга эга?

Жамоатдаги барча йиғилишларда қатнашиш ва шароитига қараб ваъзгўйлик хизматида иштирок этиш орқали «Яҳованинг исмини мадҳ этади». (Забур 148:12, 13 ни ўқинг.)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Исо қандай йўлбошчи экани, оқсоқоллар қай йўсин унинг ўрнагига тақлид қилишга жон куйдириши ва қандай қилиб Исо ҳамда оқсоқоллар билан ҳамкорлик қилишимиз мумкинлиги ҳақида билиб олинг.

4. Исо Масиҳ меҳрибон Йўлбошчидир

Исо роҳатбахш таклифни тақдим этмоқда. Матто 11:28–30 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Одамлар Исонинг йўлбошчилиги остида ўзини қандай ҳис қилади?

Қай йўсин оқсоқоллар Исонинг ўрнагига тақлид қилмоқда? ВИДЕОНИ томоша қилинг.

Муқаддас Китобда оқсоқоллар вазифаларини қай йўсин бажариши кераклиги ҳақида аниқ айтилган.

Ишаё 32:2 ва 1 Бутрус 5:1–3 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Оқсоқоллар Исо каби бошқаларга роҳат бахш этишга ҳаракат қилаётгани сизга қандай таъсир қиляпти?

  • Оқсоқоллар яна қайси йўллар билан Исога тақлид қилмоқда?

5. Оқсоқоллар ўрнаги орқали таълим беряпти

Исо оқсоқоллар вазифасига нисбатан қандай нуқтаи назарда бўлишини истайди? ВИДЕОНИ томоша қилинг.

Исо жамоатда бошчиликни зиммасига олганлар учун меъёр ўрнатган. Матто 23:8–12 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Муқаддас Китобда оқсоқоллар учун қандай меъёр бор? Сизнингча, дин раҳбарлари бу борада Муқаддас Китобда ёзилганларга амал қиляптими?

  1. А. Оқсоқол ўзи ва оиласи маънан мустаҳкам бўлиши учун жон куйдиради

  2. Б. Оқсоқол жамоатдаги барчага ғамхўрлик қилади

  3. В. Оқсоқол мунтазам равишда ваъз қилади

  4. Г. Оқсоқол таълим беради. У тозалик ишларида ва бошқа соҳаларда ҳам кўмаклашади

6. Оқсоқоллар билан ҳамкорлик қилишимиз мумкин

Муқаддас Китобда оқсоқоллар билан ҳамкорлик қилишимиз борасида муҳим сабаб келтирилган. Ибронийларга 13:17 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Нима учун Муқаддас Китобда айтилганидай, раҳбарликни ўз зиммасига олганларга итоаткор бўлиб, уларга қулоқ солишимиз керак? Нега бундай фикрдасиз?

Луқо 16:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нега оқсоқоллар билан ҳатто бизга унча аҳамиятсиздек кўринган масалаларда ҳам ҳамкорлик қилишимиз муҳим?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Диний ташкилотга тегишли бўлишнинг ҳожати йўқ».

  • Сизнингча, нима учун Худо ташкилотининг бир қисми бўлиш фойдали?

ХУЛОСА

Исо Масиҳ жамоатнинг бошидир. Унинг бошчилиги остида хизмат қилаётган оқсоқоллар билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсандмиз. Сабаби улар бизга роҳат бахш этмоқда ва ўрнаги билан таълим бермоқда.

Такрорлаш

  • Жамоатнинг боши ким?

  • Оқсоқоллар жамоатда қай йўсин ёрдам бермоқда?

  • Яҳованинг ҳар бир хизматчиси қандай масъулиятга эга?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Бугунги кунда Етакчи кенгаш ва бошқа оқсоқоллар Худонинг хизматчиларига чин кўнгилдан ғамхўрлик қилаётганининг исботига эътибор қаратинг.

«Тақиқ остида имондошларни мустаҳкамлаймиз» 4:22

Туман нозирлари қандай вазифани бажараётгани ҳақида билиб олинг.

«Туман нозирининг қишлоқ ҳудудларидаги хизмати» 4:51

Жамоатдаги опа-сингилларнинг ўрни қандай экани борасида ўқинг.

«Яҳова Шоҳидларининг жамоатида аёл руҳонийлар борми?» («Қўриқчи минораси» 1 сентябрь, 2012)

Оқсоқоллар имондошларига далда бериш учун қай йўсин жон куйдираётгани ҳақида билиб олинг.

«Оқсоқоллар “сизларга қувонч келтирадиган хизматдошлар”» («Қўриқчи минораси» 15 январь, 2013)