Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

22- ДАРС

Хушхабарни қай йўсин бўлиша оласиз?

Хушхабарни қай йўсин бўлиша оласиз?

Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни билиб олаётган экансиз, ҳар бир инсон бу ҳақида билиши керак, деб ўйлаётгандирсиз. Ростдан ҳам, ҳар бир инсон буни билиши лозим. Бироқ билиб олаётганларингизни бошқаларга айтишга келганда, қўрқув пайдо бўлиши мумкин. Келинг, қай йўсин уни енгишингиз ва Муқаддас Китобдаги хушхабарни бошқаларга қувонч ила айтишингиз мумкинлигини муҳокама қилайлик.

1. Билиб олаётганларингизни танишларингиз билан қай йўсин бўлиша оласиз?

Исонинг шогирдлари: «Кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз»,— деган. (Ҳаворийлар 4:20) Улар ҳақиқатни шунчалик қадрлаганки, уни имкон қадар кўплар билан бўлишишни истаган. Сизга ҳам бу туйғулар танишми? Агар шундай бўлса, билиб олаётганларингизни оила аъзолар ва дўстларингиз билан ҳурмат ила бўлишиш имкониятларини изланг. (Колосаликларга 4:6 ни ўқинг.)

Суҳбат бошлашнинг айрим йўллари:

  • Қариндошингиз билан гаплашаётганда Муқаддас Китобдаги бирорта мавзу борасида: «Бу ҳафта қизиқарли нарса билиб олдим»,— деб суҳбат бошларсиз.

  • Бетоб ёки ташвишланаётган дўстингиз билан далдали бирорта оятни бўлишинг.

  • Дам олиш кунлари қандай ўтгани билан қизиққан ҳамкасбларингизга тадқиқда ёки йиғилишда билиб олганларингизни гапириб беринг.

  • Дўстларингизга jw.org веб-сайтини кўрсатинг.

  • Танишларингизни тадқиқингизга таклиф қилинг ёки улар Каломни тадқиқ қилмоқчи бўлса, jw.org сайти орқали буни қай йўсин амалга ошириш мумкинлигини айтинг.

2. Нега жамоат билан ваъз қилиш арзигулик мақсад?

Исонинг шогирдлари хушхабарни фақат танишларига айтиш билан чегараланиб қолмади. Ваъз қилишлари учун Исо «уларни... ҳар бир шаҳарга иккитадан жўнатди». (Луқо 10:1) Ушбу ташкиллаштирилган ваъзгўйлик иши кўпроқ одамга хушхабарни эшитиш имконини берди. Қолаверса, бирга ваъз қилиш шогирдларга кўп қувонч келтирди. (Луқо 10:17) Сиз ҳам жамоат билан бирга ваъз қилишни ўзингиз учун мақсад қила оласизми?

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Қай йўсин қўрқувни енгишингиз ва хушхабарни бўлишишдан қувонч ҳис этишингиз мумкинлигини кўриб чиқинг.

3. Яҳова сиз билан бўлади

Ваъз қилишни хоҳлаган баъзилар бошқаларда қандай таассурот қолдириши ёки тингловчилар уларга қандай муносабат кўрсатишидан қўрқиши мумкин.

  • Билиб олаётганларингизни бўлишишдан қўрқяпсизми? Нима учун?

ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Ёшлар қай йўсин қўрқувни енга олди?

Ишаё 41:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Ваъз қилишдан қўрққанингизда, ибодат сизга қай йўсин ёрдам беради?

Биласизми?

Яҳова Шоҳидларининг кўпи аввалига бошқаларга хушхабарни ҳеч қачон айта олмайман, деб ўйлаган. Масалан, Сергей ўзига нисбатан паст нуқтаи назарда бўлган ва одамлар билан суҳбатлашишга қийналган. Лекин кейинчалик у Муқаддас Китоб тадқиқини бошлаган. У шундай деди: «Қўрқувларимга қарамай, бошқаларга билиб олаётганларимни айта бошладим. Бу ўзимга бўлган ишончимни оширганидан ҳайрон қолдим. Қолаверса, эътиқодим ҳақида бошқалар билан бўлишиш имонимни мустаҳкамлади».

4. Ҳурмат намоён этинг

Хушхабарни бўлишганда нафақат нима дейиш, балки уни қай йўсин айтиш тўғрисида ҳам ўйланг. 2 Тимўтийга 2:24 ва 1 Бутрус 3:15 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Бошқалар билан Муқаддас Китоб ҳақида суҳбатлашганда ушбу оятларни қандай қўллай оласиз?

  • Оила аъзолар ёки дўстларингизнинг баъзилари фикрингизга қўшилмаслиги мумкин. Шунда қандай йўл тутишишингиз керак? Нима қилмаслигингиз лозим?

  • Нима сабабдан эътиқодингизни уқтиришдан кўра, мулойимлик ила саволлар бериш яхшироқ бўлиши мумкин?

5. Хушхабарни ваъз қилиш қувонч келтиради

Яҳова Исога хушхабарни ваъз қилиш ишини топширган. Исо бу вазифага қандай нуқтаи назарда бўлган? Юҳанно 4:34 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Яхши овқат еб, соғлом бўламиз ва қувончга тўламиз. Нега Исо Худонинг иродасини бажаришни, жумладан, хушхабарни ваъз қилишни овқатланиш билан таққослаган?

  • Сизнингча, хушхабарни ваъз қилганимизда, нимадан қувонишимиз мумкин?

Тавсиялар

  • Ҳафта ўртасида ўтадиган учрашувлардан қай йўсин суҳбатлар бошлашингиз мумкинлигини ўрганинг.

  • Ҳафта ўртасидаги учрашувларда топшириқлар билан чиқиш учун нима қилишингиз мумкинлигини сиз билан тадқиқ ўтказаётган ваъзгўйдан сўранг. Топшириқлар ўрганаётларингизни бошқалар билан бўлишиш учун яхшироқ тайёрланишга ёрдам бериши мумкин.

  • Кенг тарқалган саволлар ва қаршиликларга қандай жавоб бериш мумкинлигини машқ қилиш учун ушбу китобдаги «Баъзиларнинг фикри» ёки «Баъзиларнинг саволи» қисмларидан фойдаланинг.

БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Сизда нима янгиликлар?»

  • Қай йўсин бу вазиятдан фойдаланиб, тадқиқ пайтида билиб олганларингизни ўша инсонга айта оласиз?

ХУЛОСА

Хушхабарни бошқалар билан бўлишиш қувонч келтиради ва бундай қилишни бошлаш ўйлаганингиздан ҳам осонроқ бўлиши мумкин.

Такрорлаш

  • Нега хушхабарни бошқалар билан бўлишиш керак?

  • Қай йўсин буни ҳурмат ила қилиш мумкин?

  • Ваъзгўйлик масаласида пайдо бўлиши мумкин бўлган қўрқувни қандай енга оласиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

jw.org карточкасидан фойдаланиб хушхабарни бўлишишнинг оддийгина тўртта йўли тўғрисида билиб олинг.

«JW.ORG карточкасини таклиф қилиш» 1:43

Хушхабар билан бўлишишингизга кўмаклашадиган тўртта фазилат ҳақида билиб олинг.

«Одам овчилари бўлишга тайёрмисиз?» («Қўриқчи минораси» сентябрь, 2020)

Муқаддас Китобдаги мисолдан — ёш бўлсак ҳам — қай йўсин хушхабарни жасорат ила ваъз қилишимиз мумкинлигини кўринг.

«Тангри Яҳова жасоратли бўлишингизга ёрдам беради» 11:59

Яҳова ҳақида билмаган оила аъзоларимизга қандай қилиб Калом борасида айтишимиз мумкинлигини билиб олинг.

«Имондош бўлмаган қариндошларнинг қалбига йўл топиш» («Қўриқчи минораси» 15 март, 2014)