Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

25- ДАРС

Худонинг биз учун нияти қандай?

Худонинг биз учун нияти қандай?

Муқаддас Китобда ёзилишича, одамларнинг «умри қисқа ва ғам-ташвишга тўладир». (Аюб 14:1) Худо аслида шундай яшашимизни истайдими? Агар ундай бўлмаса, Худонинг биз учун нияти қандай? У қачондир амалга ошадими? Келинг, Муқаддас Китобдаги тасалли бахш этадиган жавобларни билиб олайлик.

1. Яҳова қандай яшашимизни истайди?

Яҳова энг яхши ҳаётга эга бўлишимизни истайди. У илк одамларни — Одамато билан Момоҳавони яратганида, уларни гўзал жаннатга, яъни Адан боғига жойлаштирган. Сўнг Тангри уларни қутлаб: «Серфарзанд бўлиб, кўпайинглар ва ер юзини тўлдириб, тобе қилинглар»,— деб айтган. (Ибтидо 1:28) Яҳова улар фарзандли бўлишини, бутун ер юзини жаннатга айлантиришини ҳамда ҳайвонларга ғамхўрлик қилишини истаган. У барча одамлар мукаммал соғлик ва абадий ҳаётдан завқланиб яшашини ният қилган.

Ҳамма нарса режалаштирилгандай юз бермаган бўлса ҳам a, Худонинг нияти ўзгармади. (Ишаё 46:10, 11) У ҳали ҳам итоаткор инсонлар мукаммал шароитларда абадий яшашини истайди. (Ваҳий 21:3, 4 ни ўқинг.)

2. Қай йўсин ҳозирдан мазмунли ҳаётга эга бўла оламиз?

Яҳова бизни «маънавий нарсаларга чанқоқ» қилиб яратган. Бу дегани, биз Уни таниб-билиш ҳамда Унга топиниш истагига эгамиз. (Матто 5:3–6 ни ўқинг.) Худо У билан яқин дўст бўлишимизни, Унинг йўлларидан юришимизни, Уни севишимизни ва «бутун қалбимиз» билан Унга хизмат қилишимизни истайди. (Қонунлар 10:12; Забур 25:14) Шундай йўл тутганимизда, ҳатто муаммоларга қарамай, чинакамига бахтли бўлишимиз мумкин. Яҳовага топинганимизда ҳаётимиз ҳақиқий мазмунга тўлади. Сабаби, биз У хоҳлаётгандай яшаяпмиз.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Яҳова биз учун ер юзини тайёрлаганда, кучли севгини намоён этгани ва ҳаёт мазмуни тўғрисида Унинг Каломида нима дейилганини билиб олинг.

3. Яҳованинг инсонлар учун ажойиб нияти бор

ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нега Аллоҳ гўзал еримизни яратган?

Воиз 3:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Бундан Яҳова тўғрисида нимани билиб оляпсиз?

4. Яҳованинг нияти ўзгармаган

Забур 37:11, 29 ва Ишаё 55:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Яҳованинг бизга нисбатан нияти ўзгармаганини қаердан биламиз?

5. Яҳовага топиниш ҳаётимизни чинакамига мазмунли қилмоқда

Ҳаётнинг мазмуни нимада эканини билиш бизга қувонч келтиради. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Ҳаётнинг мазмуни нимада эканини билиш Терумига қандай фойда келтирди?

Воиз 12:13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Яҳова биз учун шунча кўп нарсаларни қилиб келаётган экан, нима қилишга бурчлимиз?

БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Ҳаётнинг мазмуни нимада?»

  • Қандай жавоб берардингиз?

ХУЛОСА

Яҳова ерда мукаммал шароитларда ҳаётдан тоабад завқланиб яшашимизни истайди. Унга бутун қалбимиз билан топинганимизда, ҳатто ҳозирнинг ўзида ҳам ҳаётимиз ҳақиқий мазмунга тўлади.

Такрорлаш

  • Яҳованинг Одамато ва Момоҳаво учун илк нияти қандай бўлган?

  • Худонинг инсонларга нисбатан нияти ўзгармаганини қаердан биламиз?

  • Қай йўсин ҳаётнинг асл мазмунини топа оласиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Адан боғи чиндан ҳам мавжуд бўлганининг далилини билиб олинг.

«Адан боғи — афсонами ёки ҳақиқатми?» («Қўриқчи минораси» 1 январь, 2011)

Нега ер абадий бор бўлишига ишонишимиз мумкинлигига диққат қаратинг.

«Ер юзи йўқ бўлиб кетадими?» (Веб-мақола)

Ҳаёт мазмунини топиш борасида Муқаддас Китобда нима дейилганига эътибор беринг.

«Ҳаётнинг мазмуни нимада?» (Веб-мақола)

Барча нарсага эгаман, деб ўйлаган бир киши ҳаётида етишмаган нарсани топганини кўринг.

«Энди ҳаётимда маъно бор» 3:55

a Кейинги дарсда нима бўлганини билиб оласиз.