Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

28- ДАРС

Яҳовага ва Исога қурбонлик учун миннатдор эканингизни кўрсатинг

Яҳовага ва Исога қурбонлик учун миннатдор эканингизни кўрсатинг

Дўстингиз ажойиб бир совға берса, ўзингизни қандай ҳис этасиз? Эҳтимол, роса қувонасиз ва бу совға учун дўстингизга миннатдорчилик билдиришни хоҳлайсиз. Яҳова ҳамда Исо биз эга бўлишимиз мумкин бўлган энг қимматбаҳо совғани беришган. Хўш, бу нима экан ва у учун миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз?

1. Худо ва Исога қурбонлик учун миннатдор эканимизни кўрсатишнинг йўлларидан бири қандай?

Муқаддас Китобда Исога «ишонган ҳар бир киши» абадий яшаши ваъда қилинган. (Юҳанно 3:16) Хўш, унга ишонаётганимизни қай йўсин кўрсатамиз? Буни чиқараётган қарорларимиз ва ишларимиз билан намоён этишимиз керак. (Ёқуб 2:17) Ишларимиз ва гапларимиз билан имонимизни амалда кўрсатсак, Исо ҳамда унинг Отаси Яҳова билан дўстлигимизни мустаҳкамлаймиз. (Юҳанно 14:21 ни ўқинг.)

2. Қайси ўзгача маросим миннатдор эканимизни кўрсатишимизга ёрдам беради?

Ўлимидан олдинги кечада Исо издошларига миннатдорчилик билдиришнинг яна бир йўлини айтган. У Муқаддас Китобда «Ҳазратимизнинг кечлик таоми», яъни Масиҳнинг ўлимини хотирлаш учун Қутлуғ Кечлик деб номланган махсус маросимни ташкиллаштирган. (1 Коринфликларга 11:20) Исо бу маросимни ҳаворийлари ҳамда улардан кейинги барча ҳақиқий издошлари у ҳаётини биз учун қурбон қилганини эслаб туриши учун уюштирган. Бу маросимни ўтказиш борасида Исо қуйидагича амр берган: «Буни мени эслаб туриш учун қилинглар». (Луқо 22:19) Қутлуғ Кечликка ташриф буюриб, Яҳова ҳамда Исо бизга кўрсатган улкан севги учун миннатдор эканингизни намоён этасиз.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Яҳова ҳамда Исо намоён этган улкан севги учун яна қайси йўллар орқали миннатдорлигимизни кўрсатишимиз мумкинлигини билиб олинг. Исо Масиҳнинг ўлимини хотирлаш маросими муҳим эканига диққат қаратинг.

3. Миннатдорлик бизни ҳаракатга ундайди

Айтайлик, чўкишни бошладингиз ва кимдир сизни қутқариб қолди. Унинг яхшилигини шунчаки унутиб юборасизми? Ёки қутқариб қолгани учун миннатдор эканингизни кўрсатишнинг йўлларини излайсизми?

Ҳаётимиз учун Яҳованинг олдида қарздормиз. 1 Юҳанно 4:8–10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Нега Исонинг тўлов қурбонлиги ўзгача ҳадя?

  • Яҳова ҳамда Исо сиз учун қилган қурбонлик туфайли нимани ҳис қиляпсиз?

Яҳова ҳамда Исо тақдим этган қурбонлик учун миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз? 2 Коринфликларга 5:15 ва 1 Юҳанно 4:11; 5:3 ни ўқинг. Ҳар бир оятни ўқигандан сўнг, қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Оятга биноан, миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз?

4. Исога тақлид қилинг

Миннатдор эканимизни кўрсатишнинг яна бир йўли Исога тақлид қилишдир. 1 Бутрус 2:21 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қандай қилиб Исонинг изидан оғмай юра оласиз?

5. Қутлуғ Кечлик маросимига боринг

Ҳазратимизнинг илк маросимида нима содир бўлганини билиш учун Луқо 22:14, 19, 20 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Ўша маросимда нималар бўлган?

  • Нон ва шароб нималарнинг рамзи? (19- ва 20- оятларга қаранг.)

Исо шогирдлари унинг ўлимини хотирлаб, ҳар йили Қутлуғ Кечлик маросимини ўтказишини истаган. Шу боис, Яҳованинг Шоҳидлари Исонинг ўлимини у амр этгандай, йилда бир марта хотирлаш учун йиғилади. Бу муҳим маросим ҳақида билиш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қутлуғ Кечлик маросимида нималар бўлади?

Нон ва шароб рамзлар ҳисобланади. Нон Исонинг биз учун қурбон қилган мукаммал танасини, шароб эса унинг қонини билдиради

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Нажот топиш учун Аллоҳга ишонишнинг ўзи кифоя».

  • Қандай қилиб Юҳанно 3:16 ва Ёқуб 2:17 ёрдамида бундан ҳам кўпроғини қилиш кераклигини кўрсатган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Исога ишониш ва Қутлуғ Кечлик маросимига бориш орқали унинг қурбонлиги учун миннатдор эканимизни кўрсатамиз.

Такрорлаш

  • Исога ишониш нимани англатади?

  • Яҳова ҳамда Исо сиз учун қилган қурбонлик учун миннатдор эканингизни қай йўсин кўрсатишни истайсиз?

  • Исо Масиҳнинг ўлимини хотирлаш учун нега Қутлуғ Кечлик маросимига бориш шунчалик муҳим?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Исонинг ўлими бизни нима қилишга ундайди?

«У танасидан Яҳовани шарафлаш учун фойдаланган» 9:28

Имон ва уни қай йўсин намоён этишимиз мумкинлиги борасида кўпроқ билиб олинг.

«Яҳованинг ваъдаларига ишончни намоён этинг» («Қўриқчи минораси» октябрь, 2016)

«Энди ўтмишдаги гуноҳларим туфайли виждоним қийналмаяпти» номли таржимаи ҳолда бир аёл Масиҳнинг қурбонлиги ҳақида билиб олгани унга қандай таъсир қилганига эътибор беринг.

«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» 1 август, 2011)

Қутлуғ Кечлик маросимида нега баъзилар рамзлардан тановул қилиши мумкинлигининг сабабини билиб олинг.

«Нега Яҳованинг Шоҳидлари Қутлуғ Кечлик маросимини бошқача ўтказишади?» (Веб-мақола)