Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

30- ДАРС

Қадрдон яқинингиз ҳаётга қайтади!

Қадрдон яқинингиз ҳаётга қайтади!

Ўлим кўп қайғу ҳамда тушкунликка сабаб бўлади. Шу боис, ўлим Муқаддас Китобда душман деб аталган. (1 Коринфликларга 15:26) 27- дарсда Тангри Яҳова бу душманни енгишини билиб олдингиз. Бироқ ўлганлар билан нима бўлади? Ушбу дарсда Яҳованинг яна бир ажойиб ваъдаси, яъни миллиардлаб одамларни ҳаётдан тоабад завқланиб яшаши учун тирилтириши тўғрисида билиб оласиз. Худо уларни ҳаётга қайтаради! Хўш, бу чиндан ҳам юз бериши мумкинми? Улар осмонда ёки ер юзида яшаш учун тириладими?

1. Ҳаётдан кўз юмган яқинларимиз учун Яҳова нима қилмоқчи?

Яҳова ўлганларни ҳаётга қайтарадиган пайтни интиқиб кутяпти. Аюб пайғамбар Аллоҳ уни ўлимидан сўнг унутмаслигига амин эди. У Худога шундай деган: «Мени чақирасан, мен эса [мозордан] жавоб бераман». (Аюб 14:13–15 ни ўқинг.)

2. Ўлганлар тирилиши мумкинлигини қаердан биламиз?

Исо ер юзида бўлганида Худо унга одамларни тирилтириш қудратини берди. У 12 ёшли қизчани ва беванинг ўғлини ҳаётга қайтарди. (Марк 5:41, 42; Луқо 7:12–15) Кейинроқ Исонинг дўсти Лазар вафот этди. Унинг ўлганига ва қабрга қўйилганига тўрт кун бўлган бўлса-да, Исо уни ҳаётга қайтарди. Исо Худога ибодат қилди ва баланд овозда: «Лазар, ташқарига чиқ!» — деди. Шунда «жасад чиқиб келди». Бу Лазар эди. (Юҳанно 11:43, 44) Лазарнинг дўстларию оила аъзолари нақадар хурсанд бўлганини бир тасаввур қилинг.

3. Ҳаётдан кўз юмган яқинларингиз учун қандай умид бор?

Муқаддас Китобда «одамларнинг тирилиши» ваъда қилинган. (Ҳаворийлар 24:15) Исо ер юзида бўлганида тирилтирган одамлар осмонга кўтарилмаган. (Юҳанно 3:13) Исо уларни айнан бу ер юзида тирилтирган ва улар бундан бахтиёр эди. Шу сингари, яқинда у миллиардлаб инсонларни ер юзидаги жаннатда ҳаётдан тоабад завқланиб яшаши учун тирилтиради. У «хотира мозорларида бўлган ҳамма», ҳатто унутилгандай кўринган, аммо Худонинг хотирасида бўлганлар ҳаётга қайтарилишини айтган. (Юҳанно 5:28, 29, изоҳ)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Муқаддас Китобга кўра, нега Исо одамларни тирилтиришга қодир эканини ва буни албатта қилишига нега амин бўлишимиз мумкинлигининг далилини билиб олинг. Тирилиш қай йўсин сизга тасалли ва умид бахш этиши мумкинлигига диққат қаратинг.

4. Исо ўлганларни тирилтиришга қодир эканини исботлади

Исо дўсти Лазар учун нималар қилгани ҳақида кўпроқ билиб олинг. Юҳанно 11:14, 38–44 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Лазар чиндан ҳам ўлганини қаердан биламиз? (39- оятга қаранг.)

  • Нима деб ўйлайсиз, Лазар ўлганидан кейин жаннатга тушганида, Исо уни тирилтириб, ерда яшашга мажбурлармиди?

ВИДЕОНИ томоша қилинг.

5. Кўплар тирилади!

Забур 37:29 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Тириладиган миллиардлаб инсонлар қаерда яшайди?

Исо Масиҳ Яҳовага топинадиганлардан ташқари яна кўпларни тирилтиради. Ҳаворийлар 24:15 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Кимнинг тирилишини истардингиз?

Бир ўйлаб кўринг, ота фарзандини уйқудан осонгина уйғотади. Шу каби, Исо учун кимнидир тирилтириш қийин эмас

6. Тирилиш сизга тасалли ва умид бахш этиши мумкин

Яирнинг қизи ҳақида Муқаддас Китобда ёзилган баёнотдан қайғу чекаётган кўплар тасалли ҳамда далда олмоқда. Луқо 8:40–42, 49–56 ни ўқинг.

Исо қизчани тирилтиришдан аввал унинг отаси Яирга: «Қўрқманг,.. фақат ишонсангиз бас»,— деб айтган. (50- оятга қаранг.) Тирилишга бўлган умид қуйидаги вазиятларда сизга қандай ёрдам бериши мумкин:

  • яқинингиз ҳаётдан кўз юмганда

  • ҳаётингиз хавф остида бўлганда

ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қай йўсин тирилиш умиди Фелиситининг ота-онасига далда ва тасалли бахш этди?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Одамлар ер юзида яшаш учун тирилишига ишониш қийин».

  • Сиз нима деб ўйлайсиз?

  • Тирилиш бўлишини кўрсатадиган қандай оятни келтира оласиз?

ХУЛОСА

Муқаддас Китобда миллиардлаб инсонлар тирилиши борасида ваъда қилинган. Яҳова улар яна яшашини истайди ва Исога уларни тирилтириш қудратини берган.

Такрорлаш

  • Яҳова ҳамда Исо ўлганларни ҳаётга қайтаришни истаётганини қаердан биламиз?

  • Тирилган миллиардлаб одамлар қаерда яшайди — осмондами ёки ердами? Нега бундай фикрдасиз?

  • Қадрдон яқинларингиз яна яшашига сизни нима ишонтиряпти?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Қайғуни енгиш учун қандай амалий қадамлар қўйишингиз мумкинлигига назар солинг.

«Қайғуни енга оласиз» («Уйғонинг!» № 3 2018)

Муқаддас Китоб принциплари қайғу чекаётган кишига чиндан ҳам ёрдам бера оладими?

«Яқинингиз ҳаётдан кўз юмганда» 5:06

Яқини ҳаётдан кўз юмган болаларга қандай ёрдам бериш мумкин?

«Тўлов» 2:07

Кимдир осмонда яшаш учун тириладими? Кимлар тирилмайди?

«Тирилиш бу нима?» (Веб-мақола)