Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

39- ДАРС

Худонинг қонга бўлган нуқтаи назари

Худонинг қонга бўлган нуқтаи назари

Қон жуда муҳим. Усиз ҳеч биримиз яшай олмаймиз. Худо Яратувчи сифатида қондан қандай фойдаланиш мумкинлигини айтишга ҳақли. Хўш, У қон ҳақида нима деб айтяпти? Уни истеъмол қилиш ёки қуйиш мумкинми? Қай йўсин бу борада тўғри қарорлар чиқара оласиз?

1. Яҳованинг қонга бўлган нуқтаи назари қандай?

Қадимда Яҳова топинувчиларига: «Ҳар бир тирик мавжудотнинг жони қондадир»,— деб айтган. (Левилар 17:14) Яҳова учун қон ҳаётни билдиради. Ҳаёт муқаддас ва Худонинг ўзгача ҳадяси экан, қон ҳам муқаддас ҳисобланади.

2. Худо қондан қандай фойдаланишни ман этади?

Масиҳдан олдин яшаган хизматчиларига Яҳова қонни истеъмол қилмасликни буюрган. (Ибтидо 9:4 ва Левилар 17:10 ни ўқинг.) Кейинчалик Худо етакчи кенгаш орқали илк масиҳийларга: «Қондан... ўзингизни сақланглар»,— деб ўша амрни яна эслатди. (Ҳаворийлар 15:28, 29 ни ўқинг.)

Ўзини қондан сақлаш нима дегани? Айтайлик, шифокор спиртли ичимликлардан ўзингизни сақлашни, яъни истеъмол қилмасликни айтди ва ичмай қўйдингиз. Аммо таркибида спиртли ичимликлар бор егуликни ейсизми ёки уларни томир орқали қуясизми? Асло. Шу сингари, Худонинг қондан сақланиш ҳақидаги амри қонни ё қони оқизилмаган гўштни истеъмол қилмаслигимиз кераклигини англатади. Қолаверса, қон қўшилган ҳеч қандай егуликни емаслигимиз керак.

Қонни тиббий мақсадда қўллаш ҳақида нима деса бўлади? Баъзи тиббий муолажалар Худонинг қонунига бутунлайин зид. Бу қоннинг ўзини ёки унинг таркибидаги тўртта асосий қисмини — қизил қон таначалари (эритроцитлар), оқ қон таначалари (лейкоцитлар), қон пластинкалари (тромбоцитлар) ва плазмани қуйишни ўз ичига олади. Айрим муолажаларда Худонинг қонунига зид йўл тутиляптими ёки йўқми аниқ кўринмас. Масалан, баъзиларида қоннинг асосий таркибидан олинадиган фракциялардан, яъни майда моддалардан фойдаланилади. Айримларида эса одамнинг ўз қони ишлатилади. Бундай вазиятларда ҳар биримиз шахсий қарор чиқаришимиз лозим a. (Галатияликларга 6:5)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Тиббий муолажани танлаш борасида қай йўсин қарор чиқаришингиз мумкинлигини билиб олинг.

3. Даволаниш масаласида Яҳовани мамнун қиладиган қарорлар чиқаринг

Даволаниш масаласида қандай қилиб Худонинг қонга бўлган нуқтаи назарига мувофиқ қарор чиқара оласиз? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги қадамларни қўйиш қанчалик муҳим эканини муҳокама қилинг:

  • Донолик сўраб ибодат қилинг. (Ёқуб 1:5)

  • Муқаддас Китобдаги принциплар ва уларга амал қилиш борасида изланиш ўтказинг. (Ҳикматлар 13:16)

  • Ҳудудингизда даволанишнинг қандай турлари борлигини билиб олинг.

  • Даволанишнинг қайси турлари сизга тўғри келмаслигини аниқланг.

  • Қарорингиздан виждонингиз қийналмайдими? (Ҳаворийлар 24:16) b

  • Унутмангки, ҳеч ким — ҳатто турмуш ўртоғингиз ёки оқсоқол ё сиз билан тадқиқ ўтказувчи киши виждон масаласида қандай қарор қабул қилишингиз кераклигини айтмаслиги лозим. (Римликларга 14:12)

  • Бошқалар хабардор бўлиши учун чиқарган қарорингизни ёзиб қўйинг.

4. Яҳованинг Шоҳидлари сифатли даволаниш усулларини излайди

Худонинг қон ҳақидаги қонунига амал қилишнинг ва қонсиз сифатли даволаниш усулларини топишнинг имкони бор. ВИДЕОНИ томоша қилинг.

Титусга 3:2 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нега шифокорлар билан доим ҳурмат ва мулойимлик ила гаплашишимиз керак?

Тўғри келмайди

Шахсий қарор

А. Қон плазмаси

Плазма таркибидаги фракциялар

Б. Лейкоцитлар

Лейкоцитлар таркибидаги фракциялар

В. Тромбоцитлар

Тромбоцитлар таркибидаги фракциялар

Г. Эритроцитлар

Эритроцитлар таркибидаги фракциялар

 5. Қон фракцияларидан фойдаланиш

Қон тўртта асосий қисмдан — қизил қон таначалари, оқ қон таначалари, қон пластинкалари ва плазмадан иборат. Ҳар бирида майда моддалар, яъни қон фракциялари c мавжуд. Баъзи фракциялар тиббиётда бирон касаллик билан курашиш ёки қон кетишини тўхтатиш учун ишлатилади.

Қон фракцияларига келсак, ҳар бир масиҳий Муқаддас Китоб асосида тарбияланган виждонига мувофиқ шахсий қарор чиқариши керак. Айримлар қон фракциялари билан боғлиқ муолажа ёки даволаниш жараёнидан бош тортишга қарор қилар. Бошқаларнинг виждони эса фракцияларни қабул қилишга йўл қўяр.

Қарор чиқараётиб, қуйидаги савол борасида ўйлаб кўринг:

  • Нега муайян фракциялардан воз кечаётганимни ёки қабул қилаётганимни шифокорга қандай тушунтирардим?

БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Қон қуйишнинг нимаси ёмон?»

  • Сиз нима деб ўйлайсиз?

ХУЛОСА

Яҳова қонни муқаддас деб билишимизни истайди.

Такрорлаш

  • Нега Яҳова қонни муқаддас деб билади?

  • Қондан сақланиш ҳақидаги амр қон қуйишга ҳам тегишли эканини қаердан биламиз?

  • Қон билан боғлиқ даволаниш усуллари борасида тўғри қарорни қандай чиқара оласиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Ўз қонингиз билан боғлиқ тиббий муолажалар борасида қарор чиқаришдан аввал нималар тўғрисида ўйлаб кўришингиз лозим?

«Ўқувчиларнинг саволлари» («Қўриқчи минораси» 15 октябрь, 2000)

Қон фракцияларидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик борасида қарор чиқараётиб, нималарни инобатга олишингиз керак?

«Ўқувчиларнинг саволлари» («Қўриқчи минораси» 15 июнь, 2004)

Бир шифокор Яҳованинг қонга бўлган нуқтаи назари оқилона, деб хулоса қилишига нима ҳисса қўшди?

«Худонинг қон борасидаги нуқтаи назарини қабул қилдим» («Уйғонинг!» 8 декабрь, 2003)

Касалхоналар билан алоқа қилиш қўмиталаридаги оқсоқоллар имондошларни қай йўсин қўллаб-қувватлашини билиб олинг.

«Яҳова хасталарни қўллаб-қувватлайди» 10:23

a «Қай йўсин тўғри қарорлар чиқариш мумкин?» номли 35- дарсга қаранг.

b «Қон фракцияларидан фойдаланиш» номли  5- параграфга ва «Қон билан боғлиқ тиббий муолажалар» номли 3- иловага қаранг.

c Айрим шифокорлар қоннинг асосий таркибидаги тўртта қисмини фракциялар, деб ҳисоблайди. Шу боис, қоннинг ўзини ёки эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар ё плазмани қабул қилмаслик борасидаги шахсий қарорингизни тушунтириш керак бўлади.