Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

42- ДАРС

Муқаддас Китобда турмуш қуриш ва қурмаслик борасида нима дейилган?

Муқаддас Китобда турмуш қуриш ва қурмаслик борасида нима дейилган?

Баъзи маданиятларда турмуш қурмаганларни бахтсиз, деб ўйлашади. Бироқ турмуш қурганларнинг бари бахтли, турмуш қурмаганлар эса бахтсиз, деб айта олмаймиз. Ҳақиқат шуки, Каломда турмуш қурмаслик ва турмуш қуриш инъом деб айтилган.

1. Турмуш қурмасликнинг қандай фойдали томонлари бор?

Муқаддас Китобда: «Турмуш қурган киши ҳам яхши қилади. Кимки турмуш қурмаса, янада яхшироқ йўл тутган бўлади»,— дейилган. (1 Коринфликларга 7:32, 33, 38 ни ўқинг.) Қайси маънода улар «янада яхшироқ йўл тутган бўлади»? Турмуш ўртоғи йўқ масиҳийлар умр йўлдошининг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилишига тўғри келмайди. Шу боис, одатда уларда кўпроқ эркинлик бор. Айримлари қизиқарли йўллар орқали хизматини кенгайтира олади. Масалан, хушхабарни ваъз қилиш учун бошқа мамлакатга кўча олади. Энг муҳими, улар Яҳовага янада яқинроқ бўлиш учун кўпроқ вақтга эга.

2. Қонуний никоҳдан ўтишнинг қандай фойдаси бор?

Турмуш қурмасликка ўхшаб турмуш қуришнинг ҳам фойдали тарафлари бор. Каломда: «Ёлғиз бўлгандан кўра икки киши бўлган яхшироқ»,— дейилган. (Воиз 4:9) Буни, айниқса, никоҳида Муқаддас Китоб принципларини қўллаётган масиҳийлар ўзида ҳис қилади. Никоҳини рўйхатдан ўтказадиган жуфтлик бир-бирини севиш, ҳурмат қилиш ва ардоқлашга қасам ичади. Натижада шунчаки бирга яшаётган жуфтликларга қараганда улар одатда оиласи кўпроқ ҳимояланганини ҳис қилади. Бу билан улар фарзандларига ҳам ҳимоя остида бўлишга ёрдам берган бўлади.

3. Яҳова никоҳга қандай нуқтаи назарда?

Яҳова илк никоҳга асос солганида шундай деб айтган: «Эркак киши ўз ота-онасини қолдириб, хотинига боғланиб қолади». (Ибтидо 2:24) Эр ва хотин ҳаёт экан, Яҳова улар бир-бирини севишини ва ўзаро боғланиб қолишини истайди. Турмуш ўртоқлардан бири зино қилсагина, Яҳова ажрашишга йўл қўяди. Бундай вазиятда У беайб эр ёки хотинга ажрашиш-ажрашмаслик қарорини қабул қилиш ҳуқуқини беряпти a. (Матто 19:9) Худо масиҳийлар орасида полигамия, яъни кўп никоҳлиликни маъқулламайди. (1 Тимўтийга 3:2)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Турмуш қурганмисиз ёки йўқми қай йўсин бахтиёр бўлишингиз ва Яҳовани қувонтиришингиз мумкинлиги тўғрисида билиб олинг.

4. Турмуш қурмаслик инъомидан тўғри фойдаланинг

Исо турмуш қурмасликни инъом деб билган. (Матто 19:11, 12) Матто 4:23 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Исо Отасига хизмат қилиш ва бошқаларга ёрдам бериш учун қандай қилиб турмуш қурмасликдан инъом сифатида фойдаланган?

Масиҳийлар ҳам Исо каби турмуш қурмаслик инъомидан завқ олиши мумкин. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Масиҳийлар қайси йўллар орқали турмуш қурмасликдан тўғри фойдаланиши мумкин?

Биласизми?

Муқаддас Китобда неча ёшдан бошлаб оила қуриш кераклиги ҳақида айтилмаган. Аммо унга кўра, «илк ёшлик давридан ўтган» пайтгача, яъни ёш киши эҳтирослари жўш ургани туфайли тўғри қарорлар чиқаришга қийналмайдиган давргача кутиши оқилона бўларди. (1 Коринфликларга 7:36)

5. Турмуш ўртоқни донолик ила танланг

Турмуш ўртоқ танлаш энг муҳим қарорлардан бири. Матто 19:4–6, 9 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нега масиҳий турмуш қуриш масаласида шошилиб қарор чиқармаслиги керак?

Муқаддас Китоб ёрдамида яхши умр йўлдош қайси фазилатларга эга бўлиши кераклигини билиб олишингиз мумкин. Асосийси, Яҳовани севадиган турмуш ўртоқни танланг b. 1 Коринфликларга 7:39 ва 2 Коринфликларга 6:14 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Нега фақат имондошимиз билан турмуш қуришимиз керак?

  • Сизнингча, Яҳовани севмайдиган киши билан оила қурмоқчи бўлсак, У нималарни ҳис қилади?

Иккита ҳар хил ҳайвон битта бўйинтуруққа қўшилса, улар азоб чекади. Шу сингари, масиҳий имондош бўлмаган одам билан оила қурса, кўп муаммо орттиради

6. Никоҳга Яҳова каби қаранг

Қадимги Исроилда баъзи эркаклар худбин истаклари туфайли хотинлари билан ажрашган. Малаки 2:13, 14, 16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Ажрашиш сабаби Муқаддас Китобга зид бўлса, нега Яҳова бундан нафратланади?

Хиёнат ва ажрашиш беайб турмуш ўртоққа ҳамда болаларга оғриқ келтиради

ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Турмуш ўртоғингиз имондош бўлмаса, никоҳингиз бахтли бўлиши учун нима қила оласиз?

7. Яҳованинг никоҳ борасидаги меъёрларига амал қилинг

Яҳованинг никоҳ борасидаги меъёрларига амал қилиш учун анча жон куйдириш керак бўлар c. Лекин Яҳова бундай йўл тутадиганларга барака беради. ВИДЕОНИ томоша қилинг.

Ибронийларга 13:4 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Сизнингча, Яҳованинг никоҳ борасидаги меъёрлари оқилонами? Нега бундай фикрдасиз?

Кўп мамлакатларда никоҳ ва ажрашиш рўйхатдан ўтказилиши талаб этилгани каби, Яҳова ҳам масиҳийлардан бундай йўл тутишни кутади. Титусга 3:1 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Турмуш қурган бўлсангиз, никоҳингиз қонунийлаштирилганми?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Расмий рўйхатдан ўтиш шарт эмас, никоҳ ўқитишнинг ўзи етарли».

  • Нима деган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Турмуш қурмаслик ва никоҳ Яҳованинг инъоми. Турмуш қурган ҳам, қурмаган ҳам Яҳованинг иродасига мувофиқ яшаса, қувонч ва мамнуният ҳис қилади.

Такрорлаш

  • Киши турмуш қурмаган бўлса, қай йўсин бу эркинлигидан оқилона фойдалана олади?

  • Нега Муқаддас Китобга кўра, фақат имондошимиз билан турмуш қуришимиз лозим?

  • Муқаддас Китобга кўра, ажрашишга фақат нима асос бўла олади?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

«Фақат Ҳазратимизга тегишли» инсон билан турмуш қуриш нимани англатади?

«Ўқувчиларнинг саволлари» («Қўриқчи минораси» 1 июль, 2004)

Учрашиш ва никоҳ қуриш борасида доно қарор чиқаришга ёрдам берадиган иккита қисқа видеони томоша қилинг.

«Никоҳга тайёргарлик» 11:53

Битта биродар нега Яҳованинг баракаларини у воз кечган ҳар қандай нарсадан анча қимматлироқ ҳисоблаши тўғрисида билиб олинг.

«Ўша қиз ҳақиқатни танлашига умид қилдим» 1:56

Алоҳида яшаш ёки ажрашиш масаласида бирор қарор чиқаришдан аввал қайси омилларни кўриб чиқиш лозим?

«Худо ўрнатган никоҳ ришталарини қадрланг» («Қўриқчи минораси» декабрь, 2018)

a Хиёнат қилинмаган вазиятларда алоҳида яшаш ҳақида билиш учун 4- иловага қаранг.

b Баъзи маданиятларда фарзанди учун турмуш ўртоқни ота-она танлайди. Меҳрибон ота-она фарзанди учун танлаётган турмуш ўртоқнинг аввало бойлиги ёки мавқеига эмас, у Яҳовани севиш-севмаслигига диққат қаратади.

c Расмий никоҳдан ўтмай яшаётган бўлсангиз, Яҳовага маъқул келиш учун нима қилишингиз кераклиги борасида ўйлаб кўринг.