Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

44- ДАРС

Барча байрамлар Худога маъқулми?

Барча байрамлар Худога маъқулми?

Яҳова ҳаётдан завқланиб яшашимизни ҳамда вақти-вақти билан байрамлар қилишимизни истайди. Бироқ барча байрам ва маросимлар Унга маъқул келадими? Бу масалада Яҳовага бўлган севгимизни қандай кўрсата оламиз?

1. Нега кўп байрамлар Яҳовага маъқул эмас?

Кўп байрамлар Муқаддас Китобга зид бўлган таълимотлардан ёки бутпарастликдан келиб чиққанини билсангиз, бундан ҳайрон қоларсиз. Бундай байрамлар сохта дин билан боғлиқ бўлиши ҳеч гап эмас. Шунингдек, улар сеҳр-жоду билан боғлиқ бўлиши ёки жон ўлмаслиги борасидаги ғояга асосланган бўлиши мумкин. Баъзи байрамлар хурофот ёки омадга ишонишга бориб тақалади. (Ишаё 65:11) Яҳова топинувчиларини қуйидагича огоҳлантирмоқда: «Улардан айрилиб кетинглар,.. бундан буён нопокка қўл теккизманглар». (2 Коринфликларга 6:17) a

2. Одамлар улуғланадиган байрамлар ҳақида Яҳова қандай фикрда?

Яҳова бизни «одамга умид боғлаш» тузоғига тушиб қолишдан огоҳлантиряпти. (Еремиё 17:5 ни ўқинг.) Баъзи байрамларда бошқарувчилар ёки ҳарбийлар улуғланади. Бошқаларида давлат рамзлари улуғланади ёки мустақиллик куни нишонланади. (1 Юҳанно 5:21) Айримларида эса одамлар сиёсий ёки ижтимоий ташкилотларни улуғлайди. Бирон одамни ёки ташкилотни улуғласак, айниқса, улар Яҳованинг ниятига зид ғояларни олға сурадиган бўлса, Яҳова нималарни ҳис қилади?

3. Қайси ишлар туфайли байрам номуносиб бўлиши мумкин?

Муқаддас Китобда «шаробхўрлик, айш-ишрат, ичкиликбозлик» қораланган. (1 Бутрус 4:3) Айрим байрамларда одамлар тийиқсиз хатти-ҳаракатлар ва ахлоқсиз ишлар қилади. Яҳованинг дўсти бўлиб қолиш учун бу каби ахлоқсиз ишлардан йироқда бўлишимиз керак.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Байрамлар ва маросимлар борасида доно қарорлар чиқариш орқали Яҳовани қанчалик мамнун қилишингиз мумкинлигини билиб олинг.

4. Яҳовани шарманда қиладиган байрамларни рад этинг

Эфесликларга 5:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Муайян байрамни нишонлаш борасида тўғри қарор чиқарганимизга амин бўлиш учун нима қилишимиз керак?

  • Сиз яшайдиган ҳудудда қайси байрамлар кенг тарқалган?

  • Нима деб ўйлайсиз, улар Яҳовага маъқулми?

Мисол учун, Худо туғилган кунни нишонлаш ҳақида қандай фикрда, деб ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Муқаддас Китобда Яҳовага топинадиган киши туғилган кунни нишонлагани тўғрисида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган. Аксинча, унда Яҳовага хизмат қилмаган иккита киши туғилган кунни нишонлагани тўғрисида айтилган. Ибтидо 40:20–22 ва Матто 14:6–10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Бу иккита туғилган куннинг ўртасида қандай ўхшашлик бор?

  • Ушбу иккита баёнотга кўра, сизнингча, Яҳова туғилган кунлар борасида қандай фикрда?

Балки сизда шундай савол пайдо бўлар: «Туғилган кунда ёки Муқаддас Китобга зид бўлган байрамда иштирок этиш-этмаслигим Яҳова учун муҳимми?» Чиқиш 32:1–8 ни ўқинг. Кейин эса ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Яҳовага нима маъқул экани борасида нега ишонч ҳосил қилишимиз лозим?

  • Буни қандай қила оламиз?

Байрам Худони мамнун қилиш-қилмаслигини қаердан билсак бўлади?

  • Бу байрам Муқаддас Китобга зид таълимотларга асосланганми? Буни билиш учун унинг келиб чиқиши борасида изланиш ўтказинг.

  • Бу байрам одам, ташкилот ёки давлат рамзларини шарафлашга аталганми? Энг аввало, Яҳовани улуғлаймиз ва дунёдаги барча муаммоларни У ҳал қилишига ишонамиз.

  • Бу байрамдаги урф-одатлар Муқаддас Китоб меъёрларига зидми? Биз ахлоқан пок бўлиб қолишимиз керак.

5. Бошқаларга эътиқодингизни ҳурмат қилишга кўмаклашинг

Яҳовага номаъқул байрамда қатнашиш босимига дуч келсангиз, бунга қарши туриш осон эмас. Қарорингизни сабр ва мулойимлик ила тушунтиринг. Буни қандай қилиш мумкинлигини кўриш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг.

Матто 7:12 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Бу оятга биноан, имондош бўлмаган оила аъзоларингизга улар муайян байрамни нишонламаслиги кераклигини айтишингиз тўғрими?

  • Оила аъзоларингиз билан байрамни нишонламасангиз ҳам, уларни севгингизга ишонтириш ва қадрлашингизни кўрсатиш учун нима қила оласиз?

6. Яҳова бахтиёр бўлишимизни истайди

Яҳова оиламиз ва дўстларимиз билан вақтимизни чоғ ўтказишимизни истайди. Воиз 8:15 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қай йўсин ушбу оятдан Яҳова бахтиёр бўлишимизни исташини кўряпмиз?

Яҳова Унинг хизматчилари биргаликда ўйнаб-кулиб, вақтни мароқли ўтказишини хоҳлайди. ВИДЕОНИ томоша қилинг ва халқаро анжуманларда бунинг яққол тасдиғини қай йўсин кўриш мумкинлигига диққат қаратинг.

Галатияликларга 6:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Бошқаларга «яхшилик қилиш» ниятида кенг тарқалган байрамларни нишонлашимиз керакми?

  • Қачон бахтлироқ бўласиз: совғаларни байрам бўлгани учун мажбуран бергандами ёки хоҳлаганингизда тақдим этгандами?

  • Аксарият Шоҳидлар баъзида болалари учун ўтиришлар уюштиради ва уларга кутилмаганда совғалар бериб туради. Болаларингиз бўлса, уларни хурсанд қилиш учун нималар қилишингиз мумкин?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Байрамларнинг келиб чиқиши мени умуман қизиқтирмайди. Энг муҳими, оилам ва дўстларим билан маза қилиб вақт ўтказаман».

  • Нима деб айтган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Яҳова оиламизу дўстларимиз билан вақтимизни чоғ ўтказишимизни истайди. Шу билан бирга Уни ранжитадиган байрамларда қатнашишимизни хоҳламайди.

Такрорлаш

  • Байрам Яҳовага маъқул келиш-келмаслигини аниқлаш учун қандай саволлар берсак бўлади?

  • Оиламиз ва дўстларимизга байрамларни нишонламаслигимизни қандай қилиб тушунтира оламиз?

  • Яҳова бахтли бўлишимизни ва ўйнаб-кулишимизни исташини қаердан биласиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Масиҳийлар нишонламайдиган айрим байрамлар ҳақида билиб олинг.

«Нима учун Яҳованинг Шоҳидлари муайян байрам ва маросимларни нишонламайди?» (Веб-мақола)

Нега туғилган кунни нишонлаш Яҳовага маъқул келмайди, деб ҳисоблашимизнинг тўртта сабабига диққат қаратинг.

«Нега Яҳованинг Шоҳидлари туғилган кунларни нишонламайди?» (Веб-мақола)

Яҳовани яхши кўрадиган болалар қандай қилиб Уни байрамларда хурсанд қила олишини кўринг.

«Яҳова учун қадрлисиз» (11:35)

Миллионлаб масиҳийлар Рождествони нишонламайди. Бу ҳақда сиз қандай фикрдасиз?

«Улар яхшироғини топди» («Қўриқчи минораси» 1 декабрь, 2012)

a Байрам билан боғлиқ баъзи вазиятларда қандай йўл тутишни билиш учун 5- иловага қаранг.