Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тайёрманми?

Тайёрманми?

Жамоат билан ваъз қилишга тайёрманми?

Қуйидагиларга амал қилаётган бўлсангиз, балки сувга чўммаган ваъзгўй бўлишга тайёрдирсиз:

  • Мунтазам равишда Муқаддас Китобни тадқиқ қиляпсиз, ибодат қиляпсиз ва йиғилишларга боряпсиз.

  • Билиб олаётганларингиз сизга ёқяпти ва уларга ишониб, бошқалар билан бўлишишни хоҳлаяпсиз.

  • Яҳовани яхши кўрасиз ва Уни севадиганлар билан дўстлашяпсиз.

  • Сиёсат ва сохта дин билан боғлиқ ишларга аралашмаяпсиз.

  • Яҳованинг меъёрлари бўйича яшаяпсиз ва Яҳованинг Шоҳиди бўлмоқчисиз.

Агар жамоат билан ваъз қилишга тайёр эканингизни ҳис қилаётган бўлсангиз, сиз билан тадқиқ ўтказаётган ваъзгўй бунга мос келиш-келмаслигингизни муҳокама қилиш учун сизни оқсоқоллар билан учраштиришни режалаштириши мумкин.

Сувга чўмишга тайёрманми?

Қуйидагиларга амал қилаётган бўлсангиз, балки сувга чўмишга тайёрдирсиз:

  • Сувга чўммаган ваъзгўйсиз.

  • Қўлингиздан келганча, мунтазам равишда ваъзгўйлик ишида қатнашяпсиз.

  • «Ишончли ва ақлли хизматкор»нинг йўл-йўриғини қўллаб-қувватлаб, унга амал қиляпсиз. (Матто 24:45–47)

  • Ибодат қилиб, ўзингизни Яҳовага бағишлаганингизни ва Унга тоабад хизмат қилмоқчи эканингизни айтдингиз.

Агар сувга чўмишга тайёр эканингизни ҳис қилаётган бўлсангиз, сиз билан тадқиқ ўтказаётган ваъзгўй бунга мос келиш-келмаслигингизни муҳокама қилиш учун сизни оқсоқоллар билан учраштиришни режалаштириши мумкин.