Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

53- ДАРС

Яҳовани мамнун қиладиган дам олиш турини танланг

Яҳовани мамнун қиладиган дам олиш турини танланг

Яҳова «бахтиёр Тангри». (1 Тимўтийга 1:11) У бахтиёр бўлишимизни ва завқланиб яшашимизни истайди. Дам олиш учун ҳам вақт ажратганимизда, У мамнун бўлади. Бу дарсда қандай қилиб бўш вақтимиздан бизга завқ ва мамнуният келтирадиган тарзда фойдаланишимиз мумкинлигини кўриб чиқамиз. Қолаверса, шу йўсин Яҳовани мамнун қилишимиз мумкинлигига диққат қаратамиз.

1. Дам олиш турини танлаётганда нимани ёдда тутиш лозим?

Дам олганда нималар қилишни ёқтирасиз? Айримлар бўш вақтида уйда тинчгина китоб ўқиб, мусиқа тинглаб, кино томоша қилиб ёки интернетда ниманидир кўриб ҳордиқ чиқаради. Бошқалар эса дўстлари билан фаол дам олишни, масалан, тоққа чиқишни, чўмилишни ёки ўйинлар ўйнашни кўпроқ ёқтиради. Нимаики қилмайлик, танлаган дам олиш туримиз «Раббимизга маъқул эканига» ишонч ҳосил қилишимиз лозим. (Эфесликларга 5:10) Буни тушуниш муҳим, чунки дам олишнинг кенг тарқалган кўп турлари зўравонлик, жинсий ахлоқсизлик ёки сеҳр-жоду каби Яҳова нафратланадиган нарсалардан иборат. (Забур 11:5 ни ўқинг.) Шундай экан, дам олиш турини донолик ила танлашингизга нима ёрдам беради?

Яҳовани севадиган инсонлар билан дўстлашсак, улар ҳам бизга, ҳам дам олиш турини танлашимизга ижобий таъсир қилади. 48- дарсдан билиб олганимиздай, «доно билан юрган доно бўлади». Аммо Яҳованинг меъёрларини қадрламайдиган одамлар билан мунтазам мулоқот қилсак, «азият чекамиз». (Ҳикматлар 13:20)

2. Нега дам олишга ажратаётган вақтни назорат қилиш муҳим?

Яҳова билан бўлган муносабатимизга ёмон таъсир қилмайдиган ўйин-кулгиларга ҳам ҳаддан ташқари кўп вақт сарфлашдан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Акс ҳолда, муҳимроқ ишларга етарлича вақтимиз қолмаслиги мумкин. Муқаддас Китобда: «Ҳар фурсатдан унумли фойдаланинглар»,— деб ёзилган. (Эфесликларга 5:15, 16)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Ўйин-кулги турлари борасида қандай қилиб тўғри қарорлар чиқариш мумкинлигини билиб олинг.

3. Ўйин-кулгининг ёмон турларидан қочинг

Ўйин-кулги борасида қарор чиқараётиб, нега диққатли бўлишимиз керак? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Қадимги Римдаги гладиаторлар жанги билан айрим замонавий ўйин-кулги турлари ўртасида қандай ўхшашлик бор?

  • Видеодан кўрганимиздай, Дени ўйин-кулги борасида қандай сабоқ олди?

Римликларга 12:9 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қандай қилиб бу оят ёрдамида ўйин-кулги турини тўғри танлай оласиз?

Яҳова нафратланадиган баъзи нарсалар нима? Ҳикматлар 6:16, 17 ва Галатияликларга 5:19–21 ни ўқинг. Ҳар бир оятни ўқигандан сўнг, қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Оятларда санаб ўтилганларнинг қайсилари бугунги ўйин-кулгиларда кенг тарқалган?

 Ўйин-кулги турини қай йўсин донолик ила танлашингиз мумкин?

Ўзингиздан қуйидагича сўранг:

  • Нима? Бу ўйин-кулги тури Яҳова нафратланадиган бирон нимани ўз ичига оладими?

  • Қачон? У муҳимроқ ишлардан чалғитмаяптими?

  • Ким? Яҳовани яхши кўрмайдиган одамлар билан яқиндан ёки мунтазам вақт ўтказаманми?

Хавфли нарсалардан имкон қадар йироқда бўлганимиз яхши. Шу сингари, бизга ижобий таъсир қилмаслиги мумкин бўлган ҳар қандай ўйин-кулги туридан ҳам йироқда бўлишимиз керак

4. Вақтингиздан унумли фойдаланинг

ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Видеодан кўрганимиздай, биродар ёмон нарса томоша қилмаган бўлса-да, у учун нима муаммога айланган эди?

Филиппиликларга 1:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қандай қилиб бу оят ёрдамида дам олишга қанча вақт ажратиш борасида тўғри қарор чиқара оламиз?

5. Яхши таъсир қиладиган ўйин-кулги турини танланг

Баъзи ўйин-кулги турлари Яҳовага номаъқул бўлса-да, Унга маъқул келадиган бошқа кўп ўйин-кулги турлари бор. Воиз 8:15 ва Филиппиликларга 4:8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Сизга қайси ўйин-кулги тури ёқади?

Яхши таъсир қиладиган ўйин-кулги туридан ва дам олишдан завқланишингиз мумкин

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Ўйин-кулги турларида зўравонлик, ахлоқсизлик ёки сеҳр-жоду бўлишининг ёмон жойи йўқ. Ахир буни ўзим қилмаяпман-ку!»

  • Бу фикрга нима деган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Яҳова бизга яхши таъсир қиладиган ўйин-кулги турини танлашимизни ва ундан завқ олишимизни истайди.

Такрорлаш

  • Масиҳийлар ўйин-кулгининг қандай турларидан қочиши керак?

  • Нима учун ўйин-кулгига қанча вақт сарфлаётганимизга эътиборли бўлишимиз лозим?

  • Нега Яҳовани мамнун қиладиган ўйин-кулги турларини танламоқчисиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Ўйин-кулги турини танлаш учун ким масъул эканига эътибор беринг.

«Яҳованинг Шоҳидлари қандайдир кино, китоб ёки қўшиқларни тақиқлашадими?» (Веб-мақола)

Дам олиш ва бўш вақт борасида тўғри қарорлар чиқаришингизга кўмаклашадиган маслаҳатларни ўқинг.

«Дам олишнинг қайси турлари сиз учун фойдали?» («Қўриқчи минораси» 15 октябрь, 2011)

«Оқ танлиларга нисбатан нафратимни ҳам енга олдим» номли таржимаи ҳолдан бир киши ўйин-кулгилар борасидаги нуқтаи назарини нега ўзгартирганини билиб олинг.

«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» 1 июль, 2010)

Бир она сеҳр-жоду ҳақидаги ҳикоялардан иборат бўлган ўйин-кулги тури борасида қай йўсин доно қарор чиқарди?

«Сеҳр-жоду билан боғлиқ вақтичоғликдан қочинг» 2:02