Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6- ҚИСМ

Аллоҳ ер юзини нима учун барпо этди?

Аллоҳ ер юзини нима учун барпо этди?

АЛЛОҲ ер юзини одамзод учун зўр бир уй бўлсин, деган мақсадда яратган. Унинг Каломида шундай дейилган: «Осмон — Худованднинг осмонидир, аммо ерни У инсон ўғилларига берган» (Забур 113:24).

Одаматони яратишдан аввал, Парвардигор ернинг Адан деб аталмиш қисмини танлаб, у ерда чиройли бир боғ ўстирди. Тавротда айтилишича, Дажла ва Фрот дарёлари Адан боғидан оқиб чиқарди *. Афтидан, ушбу боғ ҳозирги Туркиянинг шарқий қисмида жойлашганди. Ҳа, Адан боғи чиндан ҳам ер юзида бўлган!

Парвардигор Ўзи яратган одамни «боққа ишлов берсин, парвариш қилсин, деб уни Адан боғига жойлаштирди» (Ибтидо 2:15). Кейин Аллоҳ Одамато учун хотин — Момоҳавони яратди. Шунда Аллоҳ бу жуфтликка: «Баракали бўлиб, кўпайинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар»,— дея амр этди (Ибтидо 1:28). Дарҳақиқат, Эгамиз «ерни бўш қилиб эмас, яшашга лойиқ қилиб яратган» (Ишаё 45:18).

Аммо-лекин, Одамато билан Момоҳаво Аллоҳга қарши чиқиб, Унинг қонунини атайлаб бузишди. Шунинг учун Тангри уларни Адан боғидан ҳайдаб юборди. Натижада улар жаннатдан айрилиб қолишди. Одаматонинг гуноҳи бошқа аянчли оқибатларга ҳам олиб келди. Инжилда мана шундай ёзилган: «Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳ орқали эса ўлим. Шу тариқа ўлим барча инсонларга ўтди, демак уларнинг барчаси гуноҳ қилган» (Римликларга 5:12).

Хўш, Аллоҳ Таоло ер юзини жаннатга айлантириб, унга бахтиёр одамларни жойлаштириш ниятидан қайтдими? Асло! Аллоҳнинг Ўзи шундай деяпти: «Менинг оғзимдан чиққан сўз... Менга бўм-бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш-иродамни ўша сўз бажаради, қайси ниятда юборсам, ўшани бажо қилади» (Ишаё 55:11). Албатта, ер юзи қайтадан жаннатга айланади!

Қизиқ, жаннатда ҳаёт қанақа бўларкан? Марҳамат қилиб, кейинги бетларда келтирилган Муқаддас Китоб башоратларига назар солинг.

^ Ибтидо 2:10–14- оятларида шундай ёзилган: «Адандан бир дарё оқиб келиб, боғни суғоради ва ўша ерда тўртта ирмоққа бўлинади. Биринчи ирмоқнинг номи Пишон. [...] Иккинчи ирмоқнинг номи Гихўн. [...] Учинчи ирмоқнинг номи Дажла бўлиб, Оссурия шаҳрининг шарқидан оқиб ўтади. Тўртинчи ирмоқнинг номи Фуротдир». Биринчи иккита ирмоқ қаерда жойлашгани номаълум.