Анжуманга келганлар учун маълумотнома
МАХСУС УЧРАШУВЛАР
БАЙТИЛ ХИЗМАТИ. Сувга чўмган, ёши 35 гача бўлган барча ваъзгўйлар ушбу мамлакатда қонуний равишда яшаётган бўлса ҳамда Байтилда хизмат қилишни истаса, жума куни тушлик пайтида ўтадиган учрашувга келиши мумкин. Учрашув қаерда ва соат нечада ўтиши олдиндан эълон қилинади.
ШОҲЛИК ХАБАРЧИЛАРИ МАКТАБИ. Хизматини кенгайтириб Шоҳлик хабарчилари мактабида таҳсил олишни истовчи 23–65 ёшгача бўлган барча кашшофларни якшанба куни тушлик пайтида учрашувга таклиф қиламиз. Учрашув қаерда ва соат нечада ўтиши олдиндан эълон қилинади.
АНЖУМАНГА КЕЛГАНЛАР УЧУН МАЪЛУМОТНОМА
БИРИНЧИ ЁРДАМ. Илтимос, бу бўлим ФАҚАТ ШОШИЛИНЧ ёрдам кўрсатишини эсингизда тутинг.
ИХТИЁРИЙ ЁРДАМЧИЛАР. Агар анжуман ўтказилиши муносабати билан боғлиқ ишларда ёрдам бермоқчи бўлсангиз, илтимос, ушбу бўлимга мурожаат қилинг. Улар сизга қандай ёрдам кераклигини айтишади.
МАСЪУЛИЯТЛИ БИРОДАРЛАР. Уларнинг асосий вазифаси — сизларга кўмаклашишдир. Илтимос, уларнинг йўл-йўриқларига қулоқ солинг. Масалан, улар машинангизни қаерда жойлаштириш, тартибга риоя қилиш, ўрин эгаллаш ва ҳоказоларда маслаҳат бериб туришади.
СУВГА ЧЎМИШ. Сувга чўмувчилар, уларга атаб шанба куни айтиладиган нутқни тинглаш учун алоҳида ажратиб қўйилган жойга бориб ўтиришлари керак. Уларнинг ҳар бири ўзи билан сочиқ ва чўмилиш учун махсус кийимини олиб келишлари даркор. Сувга чўмувчилар саҳнанинг олд томонидан жой олишади. Бу масалада бирор ўзгариш киритилса, албатта олдиндан эълон қилинади. Бу ҳақда масъулиятли биродарлар ҳамда Маълумотлар бўлими олдиндан хабар топган бўлади.
ТОПИЛМАЛАР БЎЛИМИ ҲАМДА ЮК САҚЛАШ ХОНАСИ. Йўқотиб қўйилган нарсаларни топилмалар бўлимига топшириш керак. Мабодо сиз бирон нарсани йўқотган бўлсангиз, шу бўлимга мурожаат қилинг. Ота-онасини йўқотиб қўйган болаларни ҳам, ушбу бўлимга олиб келсангиз бўлади. Лекин бу жой, болалар хонаси эмас. Илтимос болаларингизга кўз-қулоқ бўлиб туринглар, улар доим ёнингизда бўлсин.
ХАЙР-ЭҲСОНЛАР. Анжуманга керакли бўлган барча нарсалар, жумладан етарли ўриндиқлар, овоз кучайтириш ускуналари ҳамда бошқа турли хизматлар тақдим этилган. Гарчи булар кўп харажатларни талаб қилса-да, лекин анжуман ҳаммамизга мамнуният ҳис қилишга ва Яҳова билан муносабатларимизни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Сизларнинг хайр-эҳсонингиз эса бу харажатларни қоплашга ҳамда умумжаҳон ишимизни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшади. Хайр-эҳсон қутичалари аниқ белгиланган бўлиб, турли тарафларда жойлашган. Етакчи кенгаш Шоҳлик манфаатлари йўлида сахий эҳсонларингиз учун бағоят миннатдор.
ЎРИНДИҚЛАР. Илтимос, бир-бирингизга эътиборли бўлинг. Машинада сиз билан бирга келган ва битта жойда яшаётган имондошингиз ёки қизиқувчингиз учунгина жой олишингиз мумкин. Агар сиз ўриндиқни банд қилмаган бўлсангиз, илтимос, бошқалар бўш қолганларини кўриши учун нарсангизни қўйманг.
Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши томонидан ташкиллаштирилган