Анжуманга келганлар учун маълумотнома
МАХСУС УЧРАШУВ
ШОҲЛИК ХАБАРЧИЛАРИ МАКТАБИ. Хизматини кенгайтириб Шоҳлик хабарчилари мактабида таҳсил олишни истовчи 23–65 ёшгача бўлган барча кашшофларни якшанба куни тушлик пайтида учрашувга таклиф қиламиз. Учрашув қаерда ва соат нечада ўтиши олдиндан эълон қилинади.
АНЖУМАНГА КЕЛГАНЛАР УЧУН МАЪЛУМОТНОМА
БИРИНЧИ ЁРДАМ. Илтимос, бу бўлим ФАҚАТ ШОШИЛИНЧ ёрдам кўрсатишини эсингизда тутинг.
ИХТИЁРИЙ ЁРДАМЧИЛАР. Агар анжуман ўтказилиши муносабати билан боғлиқ ишларда ёрдам бермоқчи бўлсангиз, илтимос, ушбу бўлимга мурожаат қилинг.
МАСЪУЛИЯТЛИ БИРОДАРЛАР. Уларнинг асосий вазифаси — сизларга кўмаклашиш. Илтимос, уларнинг йўл-йўриқларига қулоқ солинг. Масалан, улар машинангизни қаерда жойлаштириш, тартибга риоя қилиш, ўрин эгаллаш ва ҳоказоларда маслаҳат бериб туришади.
СУВГА ЧЎМИШ. Сувга чўмувчилар, уларга атаб шанба куни айтиладиган нутқни тинглаш учун алоҳида ажратиб қўйилган жойга бориб ўтиришлари керак. Бу масалада бирор ўзгариш киритилса, албатта олдиндан эълон қилинади. Уларнинг ҳар бири ўзи билан сочиқ ва сувга чўмиш учун муносиб кийим олиб келиши даркор.
ТОПИЛМАЛАР БЎЛИМИ. Йўқотиб қўйилган нарсаларни топилмалар бўлимига топшириш керак. Мабодо сиз бирон нарсани йўқотган бўлсангиз, шу бўлимга мурожаат қилинг. Ота-онасини йўқотиб қўйган болаларни ҳам ушбу бўлимга олиб келсангиз бўлади. Лекин бу жой болалар хонаси эмас. Илтимос, болаларингизга кўз-қулоқ бўлинглар, улар доим ёнингизда бўлсин.
ХАЙР-ЭҲСОНЛАР. Анжуманга керакли бўлган барча нарсалар, жумладан, етарли ўриндиқлар, овоз кучайтириш ва видео кўрсатиш ускуналари ҳамда бошқа турли хизматлар тақдим этилган. Гарчи булар кўп харажатларни талаб қилса-да, анжуман ҳаммамизга мамнуният ҳис қилишга ва Яҳова билан муносабатларимизни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Сизларнинг хайр-эҳсонингиз эса бу харажатларни қоплашга ҳамда умумжаҳон ишимизни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшади. Хайр-эҳсон қутичалари аниқ белгиланган бўлиб, турли жойларга қўйилган. Етакчи кенгаш Шоҳлик манфаатлари йўлида сахийлик ила қилган эҳсонларингиз учун бағоят миннатдор.
ЎРИНДИҚЛАР. Илтимос, бир-бирингизга эътиборли бўлинг. Машинада сиз билан бирга келган ва битта жойда яшаётган имондошингиз ёки қизиқувчингиз учунгина жой олишингиз мумкин. Агар ўриндиқни банд қилмаган бўлсангиз, илтимос, бошқалар бўш қолганларини кўриши учун нарсангизни қўйманг.
Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши томонидан ташкиллаштирилган