Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

«Менинг сўзларимга риоя қилинглар»

«Менинг сўзларимга риоя қилинглар»

«Менинг сўзларимга риоя қилинглар»

«Агар менинг сўзларимга риоя қилсангизлар, чиндан ҳам менинг шогирдларимсиз. Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар ва ҳақиқат сизларни озод этади». (ЮҲАННО 8:31, 32)

Бу нимани англатади? Исо «сўзларим» деганида, унга юқоридан берилган таълимотларни назарда тутган. У шундай деган: «Мени юборган Отамнинг Ўзи нимани айтишни менга амр этган». (Юҳанно 12:49) Қолаверса, у самовий Отаси Тангри Яҳовага ибодат қилганида: «Сенинг каломинг — ҳақиқат»,— деб айтган. (Юҳанно 17:17; Матто 4:4, 7, 10) Шунинг учун Исонинг ҳақиқий издошлари унинг «сўзларига риоя қилишади», яъни Худонинг Каломи — Муқаддас Китобни «ҳақиқат» деб қабул қилишади ва эътиқод ҳамда одоб-ахлоқ масаласида уни намуна деб ҳисоблашади.

Илк масиҳийлар қандай йўл тутишган? Ҳаворий Павлус Исо каби Худонинг Каломини ҳурмат қилган. У шундай деган: «Муқаддас Ёзувларнинг ҳаммаси Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб,.. фойдалидир». (2 Тимўтийга 3:16) Имондошларига таълим беришга тайинланган эркаклар «ҳақиқат каломига қаттиқ риоя қилишлари» лозим эди. (Титусга 1:7, 9) Илк масиҳийлар «фалсафа ва қуруқ гапларни» рад этишлари керак эди, чунки «бу нарсалар инсоний урф-одатларга ва бу дунёнинг қоидаларига асосланган бўлиб, Масиҳнинг таълимотларига зиддир». (Колосаликларга 2:8)

Бугунги кунда ким бу намунага мос келяпти? Католик черкови ўз таълимотлари учун нафақат Муқаддас Китобни, балки бошқа манбаларни ҳам асос сифатида қўллайди. Сабаби католик черкови ўз анъаналарини Муқаддас Китоб каби муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. «Маклинз» журналида Торонтодаги (Канада) бир руҳоний аёлнинг сўзлари келтирилган эди: «Нега энди биз икки минг йиллик ғояларга қулоқ тутишимиз керак экан? Ахир ўзимизда ҳам ажойиб ғоялар бор-ку! Нуқул Исо ва Муқаддас Ёзувлардан фойдаланганимиз учун ўзимизнинг ғояларимиз сояда қолиб кетяпти».

Бир энциклопедияда Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида шундай дейилган: «Улар учун Муқаддас Китоб эътиқод ҳамда одоб-ахлоқ масаласида ягона манба сифатида хизмат қилади». («New Catholic Encyclopedia») Яқинда Канадада бир опамиз эркак кишига ваъз қилаётганида, у киши гапни бўлди-да, опамизнинг қўлидаги Муқаддас Китобга ишора қилиб шундай деди: «Ким эканингизни қўлингиздаги китобдан тушундим».