Абадий шодлик кони
Юклаб олинг:
1. Само узра зиё сочар
Тунда юлдузлар.
Аллоҳ, меҳринг аён қилар
Ушбу ижодлар.
Денгизу ер, бутун олам
Бунёд бўлиб изминг билан,
Қалбинг шод этган.
(НАҚАРОТ)
Ижодинг ҳам, хушхабар ҳам,
Сен ваъда қилган жаннат ҳам
Келтирар қувонч дилга.
Яҳова, севгинг чексиздир,
Биз учун у бебаҳодир.
Абадий шодлик кони
Ўзингсан, ё Тангри.
2. Аллоҳ, севинч олиб келар
Ҳар бир инъоминг.
Юрак ва онг, виждон билан
Бизни яратдинг.
Гўзал жаннат барпо қилиб,
Мангу ҳаёт тортиқ этиб,
Хурсанд айладинг.
(НАҚАРОТ)
Ижодинг ҳам, хушхабар ҳам,
Сен ваъда қилган жаннат ҳам
Келтирар қувонч дилга.
Яҳова, севгинг чексиздир,
Биз учун у бебаҳодир.
Абадий шодлик кони
Ўзингсан, ё Тангри.
(ЎТИШ)
Ато этдинг Ўғлинг
Ила тўловдек ҳадя.
Шунинг учун қувонч ва бахт
Ҳамиша ҳамроҳдир бизга.
(НАҚАРОТ)
Ижодинг ҳам, хушхабар ҳам,
Сен ваъда қилган жаннат ҳам
Келтирар қувонч дилга.
Яҳова, севгинг чексиздир,
Биз учун у бебаҳодир.
Абадий шодлик кони
Ўзингсан, ё Тангри.
(НАҚАРОТ)
Ижодинг ҳам, хушхабар ҳам,
Сен ваъда қилган жаннат ҳам
Келтирар қувонч дилга.
Яҳова, севгинг чексиздир,
Биз учун у бебаҳодир.
Абадий шодлик кони
Ўзингсан, ё Тангри.
(Шунингдек, Заб. 37:4; 1 Кор. 15:28 га қаранг.)