5- қўшиқ
Масиҳ — бизга намуна!
1. Худо севиб бизни
Берди Ўз Ўғлини,
Порлоқ келажак ҳам берар Ўзи.
Исо — ҳаёт нони,
Осмонлардан тушди,
Ёрқин умидни бахш этди сўзи.
2. Масиҳ ибодат-ла,
Ажойиб одат-ла,
Дер: Отажон, исминг улуғлансин!
Шоҳлигинг келсин-да,
Тинчлик келтирсин-да,
Бугун ризқ-рўзимизни етказгин.
3. Доно Устоз бўлган,
Шафқатларга тўлган,
Кўнгилларни шодон қила олган.
Сиз ҳам ўрнак олиб,
Садоқатли қолиб,
Давр сурингиз сўнгра у билан!
(Шунингдек Мат. 6:9–11; Юҳан. 3:16; 6:31–51; Эфес. 5:2 га қаранг.)