Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

45- қўшиқ

Олға бос!

Олға бос!

(Ибронийларга 6:1)

1. «Олға бос, олға бос!» чорлайди Эгам.

Аллоҳнинг Ўзи доим қилар бизни бардам.

Хизматда маҳорат оширса одам,

Барака берар Тангри.

Топшириқ олдик биз Худодан,

Илойим қайтмайлик бу йўлдан.

Чекинмаймиз асло қонунларидан,

Сақлаймиз садоқатни.

2. «Олға бос, олға бос!» воизлик қилиб.

Жасорат-ла айтинг, хушхабарни етказиб.

Хизматни бажаринг уйма-уй юриб,

Яҳовани шарафланг.

Душманлардан қўрқманг сиз асло,

Паноҳида асрар Ҳақ Худо.

Иродасин Унинг қиламиз адо.

Ҳақиқатни етказинг.

3. «Олға бос, олға бос!» муҳаббат ўзсин.

Ҳаракатда бўлинг, вақт бекорга кетмасин.

Аллоҳнинг руҳи сизга ҳамроҳ бўлсин.

Хизматда бўлиш шараф.

Одамларга бўлган меҳрингиз,

Кундан-кун намоён этдингиз.

Зое кетмас ҳеч ҳам меҳнатларингиз.

Турингиз ҳаёт тараф.

(Шунингдек Филип. 1:27; 3:6; Иброн. 10:39 га қаранг.)