21- қўшиқ
Раҳмдиллар бахтлидир
1. Бахтлидир раҳмдил одам,
Яхши кўрар уни Эгам.
Худонинг меҳрибонлигин,
Ваъз этади раҳмонлигин.
Ёлғиз ўғлини бергани —
Бизга ғамхўрлик қилгани.
Бечорага қайишади,
Заифлигимиз билади.
2. Бўлсак бизлар ҳам меҳрибон,
Кўрсата олсак чин имон,
Таҳсинлар топиб яшнаймиз,
Шодликка тўлиб яшаймиз.
Тинмай таралган хушхабар
Ҳукм кундан огоҳ этар.
Шоҳидлар: қувонинг, дейди,
Худонинг Шоҳлиги келди.
3. Сахий қўл билан берганни,
Аллоҳ дуосин терганни
Сўроқ куни сақлаб қолар,
Заҳматларин эсга олар.
Келинглар, ҳамдард бўлайлик,
Шафқат ҳиссига тўлайлик.
Эгамиздан кўп ўрганиб,
Қолайлик раҳмдил бўлиб.
(Шунингдек Луқо 6:36; Рим. 12:8; Ёқб. 2:13 га қаранг.)