25- қўшиқ
Севги — олий фазилат
1. Раб Яҳова қоида берди,
Хизматчиси севсин энди.
Бу учун Масиҳни топширди,
Ҳа, севги намоён этди.
Биз, Исодай севги кўрсатсак,
Ҳам изидан оғмай юрсак,
Кўп одамга ҳақиқат очамиз,
Ва нажотга етаклаймиз.
2. Чин муҳаббат адо бўлмайди,
Рашк қилмайди, кеккаймайди.
Бу севгини дариғ этмайлик,
Бошқалардан аямайлик.
Раб йўлида юрайлик ҳар дам.
Ва унда турайлик маҳкам.
Ҳа, севгини ривожлантирсак биз,
Тангримизни шарафлаймиз.
(Шунингдек Рим. 13:8; 1 Кор. 13:8; Ёқб. 2:8; 1 Юҳан. 4:10, 11 га қаранг.)