Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

33- қўшиқ

Улардан қўрқманг!

Улардан қўрқманг!

(Матто 10:28)

1. Олға бос, эй менинг халқим,

Шоҳлигим хабарлагин.

Душманлардан қўрқмагин,

Ювошларни излагин.

Ўғлим Шоҳ бўлгач, бутунлай

Осмонни тозалади.

Яқинда боғлар Шайтонни,

Чин озодлик беради.

(НАҚАРОТ)

Эй халқим, ҳечам қўрқмагин,

Ташлаб кетмайман асло.

Кўзимнинг қорачиғидай

Ҳимоялайман аъло!

2. Душманларинг кўп бўлса-да,

Қўрқитолмасин улар.

Дағдаға қилсалар ҳам,

Алдаса ё кулсалар.

Унутмагил: ҳаммасидан

Қудратлиман ҳойнаҳой.

Қанотларим остида сен

Топарсан бехатар жой.

(НАҚАРОТ)

Эй халқим, ҳечам қўрқмагин,

Ташлаб кетмайман асло.

Кўзимнинг қорачиғидай

Ҳимоялайман аъло!

3. Ҳеч қачон ташлаб кетмасман,

Сиз учун қалқон — Ўзим.

Ҳаттоки енгса ўлим,

Тирилтиради Ўғлим.

Жонни ўлдира олмаслар,

Ёвузлик устун бўлмас.

Содиқ бўлиб қолсангиз гар,

Умидингиз ҳеч сўнмас.

(НАҚАРОТ)

Эй халқим, ҳечам қўрқмагин,

Ташлаб кетмайман асло.

Кўзимнинг қорачиғидай

Ҳимоялайман аъло!

(Шунингдек Амр. 32:10; Нахим. 4:14; Заб. 58:2; 82:3, 4 га қаранг.)