48- қўшиқ
Худога дўст бўлинг
(Михо 6:8)
1. Аллоҳимиз билан бирга
Ҳар куни камтарин юрамиз.
Меҳру шафқати чексиздир,
У раҳмондир, аниқ биламиз.
Қабул қилинг таклифини,
Дарров ёнини олинг.
Унга бағишлаб ҳаётни,
У билан қалин дўст бўлинг.
2. Билинг ҳукм куни яқин,
Охири бу ёвуз дунёнинг.
Қўрқув гоҳ қамрайди қалбни,
Ёвлар босиб олса ҳар ённи.
Яҳова ёнимиздадир,
Ўзи берар ҳимоя.
Унга хизматни тўхтатмай,
Қувонамиз бениҳоя.
3. Муқаддас руҳ ва Каломи,
Булар бизга яхши ёрдамдир.
Жамоатда ўрганамиз,
Зўр инъом эса ибодатдир.
Яҳовага ҳамроҳ бўлиб,
Қилиб савоб ишларни,
Ривожлантириб камтарлик,
Қувонтирамиз қалбини.
(Шунингдек Ибт. 5:24; 6:9; 3 Шоҳ. 2:3, 4 га қаранг.)