26- қўшиқ
Худога ҳамроҳ бўлинг!
(Михо 6:8)
1. Худога сиз ҳамроҳ бўлинг,
Камтар юриб ҳар дам.
Унга ҳар вақт содиқ қолинг,
Ўзи берар бардам.
Тўғри йўлдан асло қайтманг,
Дунё ёлғон албат.
Аллоҳга сиз умид боғланг,
Унга қилиб хизмат.
2. Софдил бўлиб, Раб-ла юринг,
Гуноҳга берилманг.
Масиҳ каби етук бўлинг,
Худони улуғланг.
Нима одил, ҳалол бўлса,
Булар ҳақда ўйланг.
Агар ташвиш тўлиб-тошса,
Тангримизга ташланг.
3. Парвардигорни дўст тутинг,
Унга бўлиб содиқ.
Имон сақланг, шукур қилинг,
Қадрланг йўл-йўриқ.
Аллоҳга топининг шодон,
Унга ҳамдлар айтинг.
Сиздан бахтлироқ йўқ инсон,
Бунда амин бўлинг.
(Шунингдек Ибт. 5:24; 6:9; Филип. 4:8; 1 Тим. 6:6–8 га қаранг.)