22- қўшиқ
Яҳова — Чўпоним менинг!
(Забур 22)
1. Худо менинг Чўпонимдир.
Муҳтож бўлмайман ҳечам.
Кўм-кўк майсазорларда менга,
Ором беради бирам.
Сокин сувлар бўйига У,
Борар мени бошқариб.
Етаклайди ўгитлари-ла,
Кетмайди ҳеч қолдириб.
Етаклайди ўгитлари-ла,
Кетмайди ҳеч қолдириб.
2. Ўлим водийсидан ўтиб,
Дилим даҳшатга тушмас.
Хивичинг мени тўғри йўлга
Солиб, ҳеч адаштирмас.
Бошимга мойинг қуйгансан,
Косам ҳам тўла лим-лим.
Сенинг саховатингдан абад,
Шод бўлиб тўлсин кўнглим.
Сенинг саховатингдан абад,
Шод бўлиб тўлсин кўнглим.
3. Латифу мунис Чўпоним,
Сени куйлаш, Эгам, соз.
Бошқа қўйларга мақтай Сени,
Соф севгингдан айлаб роз.
Итоаткор бўлиб қолай,
Йўлларингдан мен юрай.
Аъло хизматим қадрлаб мен,
Энг зўр хазина билай.
Аъло хизматим қадрлаб мен,
Энг зўр хазина билай.
(Шунингдек Заб. 27:9; 79:2 га қаранг.)