116- ҚЎШИҚ
Меҳрибон бўлишнинг хосияти
-
1. Сенга, Яҳова, чексиз таҳсинлар
Айтгаймиз чин қалбдан.
Доно, меҳрибон, қодир эканинг
Ўқиб ўргандик Сўзингдан.
-
2. Маъюс қалбларни таклиф этмоқда
Исо ўзи томон.
Юки энг енгил, ором бағишлар,
Ахир у эрур меҳрибон.
-
3. Савоб оламиз, бўлсак меҳрибон
Душману ёр-дўстга.
Тангри ва Ўғли бунда намуна,
Тақлид қиламиз уларга.
(Шунингдек, Михо 6:8; Мат. 11:28–30; Колос. 3:12; 1 Бутр. 2:3 га қаранг.)