Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

39- ҚЎШИҚ

Худо олдида яхши номга эга бўлайлик

Худо олдида яхши номга эга бўлайлик

(Воиз 7:1)

  1. 1. Аллоҳ амри-ла ҳар кун яшай деймиз,

    Яхши номга ҳам эга бўлай деймиз.

    Тўғри йўлдан юрсак, Тангри мамнун бўлар,

    Чексиз лутфи-ла бизни сийлар.

  2. 2. Бўлинг машҳур деб, дунё бизни чорлар,

    Алла айтиб у, мансаб қули қилар.

    Лек беҳуда эрур дунё билан дўстлик,

    Худо учун бу бермас шодлик.

  3. 3. Аллоҳ унутмас, қилсак эзгу ишлар,

    Имон аҳлин У албат ёдда сақлар.

    Гар таяниб Унга, хизмат қилсак мудом,

    «Суйган бандам» деб бергай У ном.

(Шунингдек, Ибт. 11:4; Ҳик. 22:1; Мал. 3:16; Ваҳ. 20:15 га қаранг.)