47- ҚЎШИҚ
Ҳар куни Яҳовага дуо қил
-
1. Раб Яҳова тинглайди қулини,
У ибодатдек берди инъомни.
Дўст бўл Унга, тўкиб сол дардингни,
У қўллагайдир ҳамиша сени.
Ҳар кун дуо қил Унга.
-
2. Раб ҳаётни бергани-чун сенга
Кўп раҳматлар айт астойдил Унга.
Айла ошкор ўтинчда айбларинг,
Зеро билар У ожиз эканинг.
Ҳар кун дуо қил Унга.
-
3. Ёлвор Ҳаққа синовлар пайтида,
Дўстдек тургай У мудом олдингда.
Бор қўрқувни енгишга куч бергай
Ва паноҳи остида асрагай.
Ҳар кун дуо қил Унга.
(Шунингдек, Заб. 65:5; Мат. 6:9–13; 26:41; Луқо 18:1 га қаранг.)