58- ҚЎШИҚ
Мўмин қалбларни излаймиз
-
1. «Ваъз қил ғайрат-ла»,— деб айтган Исо.
У Яҳова Сўзин ёйган,
Юриб ёзда чанг йўл аро.
Раб сурувин у чин дилдан севган,
Эртаю кеч жон-жаҳди-ла
У таълим берган.
Кўча-кўйда, уйдан-уйга
Этгаймиз ваъз биз ҳаммага,
Дардлар ортда қолгай, деб жар соламиз.
(НАҚАРОТ)
Ҳар бир элда
Мўмин қалбни излаб юргаймиз.
Хор-зорларга
Нажот келар, дея айтгаймиз.
Ҳар хил жойда
Қилгаймиз ваъз.
-
2. Ҳозир хизмат-чун энг мақбул фурсат.
Минг-минг қалблар кўз ёш тўкиб,
Чекар қаттиқ қайғу-ҳасрат.
Биз ҳамдардлик-ла ва севги ила
Маъюс дилни юпатгаймиз
Раб Сўзи бирла.
Турли жойда қилиб хизмат,
Топгаймиз пок қалбни албат.
Бу бахш этгай бизга кўп бахт ва илҳом.
(НАҚАРОТ)
Ҳар бир элда
Мўмин қалбни излаб юргаймиз.
Хор-зорларга
Нажот келар, дея айтгаймиз.
Ҳар хил жойда
Қилгаймиз ваъз.
(Шунингдек, Ишаё 52:7; Мат. 28:19, 20; Луқо 8:1; Рим. 10:10 га қаранг.)