59- ҚЎШИҚ
Яҳни мадҳ этайлик!
-
1. Мадҳ этайлик
Доим Яҳни!
У беради энг аъло неъматни.
Ҳар кун исмин
Ваъз қиламиз,
Раб қудратин ва меҳрин куйлаймиз.
Биз Аллоҳга кўп ҳамдлар айтамиз!
-
2. Мадҳ этайлик!
Яҳ меҳрибон.
У эшитар дуони ҳар қачон.
У заифга
Куч бахш этар,
Ўз руҳини камтарга У берар.
Бўлсин Ҳаққа беадад олқишлар!
-
3. Мадҳ этайлик!
Яҳ ишончли.
Беҳад одилдир, берар тасалли.
У чек қўяр
Бор азобга,
Мўл барака ёғдирар ҳаммага.
Шод бўлиб ҳамд айтайлик Тангрига!
(Шунингдек, Заб. 94:18, 19; 145:21; 147:1; 150:2; Ҳавор. 17:25 га қаранг.)