76- ҚЎШИҚ
Тўласиз не ҳисга?
-
1. Қунт-ла таълим бериб,
Хизматда фаол бўлиб,
Ваъз қилиб сиз пок қалбга,
Тўласиз не ҳисга?
Жон-жаҳдингиз беринг,
Тангрига ҳамкор бўлинг.
У мўмин қалбни кўрар
Ва Ўзига чорлар.
(НАҚАРОТ)
Бундан юрак ва онгимиз
Қувончларга тўлиб-тошар.
Ваъзгўйликда Рабга чексиз
Биз айтамиз мадҳлар.
-
2. Гар сиз айтган хабар
Одамга қизиқ бўлса
Ва унга таъсир қилса,
Тўласиз не ҳисга?
Гар такаббур кимса
Хабарни инкор этса,
Шунда ҳам бўлиб шодон,
Қилгаймиз ваъз мудом.
(НАҚАРОТ)
Бундан юрак ва онгимиз
Қувончларга тўлиб-тошар.
Ваъзгўйликда Рабга чексиз
Биз айтамиз мадҳлар.
-
3. Раб бахш этар мадад
Ва руҳин берар албат.
Олсангиз буни эсга,
Тўласиз не ҳисга?
Завқ ва мардлик билан
Қиламиз хизмат дилдан.
Яқинда жаҳон аро
Бўлар бу иш адо.
(НАҚАРОТ)
Бундан юрак ва онгимиз
Қувончларга тўлиб-тошар.
Ваъзгўйликда Рабга чексиз
Биз айтамиз мадҳлар.
(Шунингдек, Ҳавор. 13:48; 1 Салон. 2:4; 1 Тим 1:11 га қаранг.)