85- ҚЎШИҚ
Бир-бирингизни илиқ қарши олинг
-
1. Биз йиғилганмиз шу ерга бугун
Аллоҳ Сўзин ўрганмоқ учун.
У хушхабар-ла жалб этди бизни,
Айтгаймиз шукрона бу учун ҳар куни.
-
2. Биз чўпонлар-чун минг раҳмат деймиз,
Улар меҳрин аямас ҳаргиз.
Зўр намунадир бундай ёр-дўстлар,
Азиздир биз учун бу ерга келганлар.
-
3. Раб ҳақиқат-ла пок қалбни чорлар,
Унинг дўсти бўлишга ундар.
У ҳатто биз-чун Ўз Ўғлин берган,
Илиқ қаршилашни ўргангаймиз Ундан.
(Шунингдек, Юҳан. 6:44; Филип. 2:29; Ваҳ. 22:17 га қаранг.)