Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

91- ҚЎШИҚ

Севги ила қилган меҳнатимиз

Севги ила қилган меҳнатимиз

(Забур 127:1)

  1. 1. Бугун, Аллоҳ Яҳова,

    Дилдан раҳмат деймиз Сенга.

    Бизни манзур кўрдинг лутф ила

    Шарафли ишга.

    Ато этдинг барака

    Жамоамиз меҳнатига

    Ва қад ростлаб турган шу бино

    Далолат бунга.

    (НАҚАРОТ)

    Тангри, ушбу уйни қуришдек

    Улкан шараф бердинг бизга.

    Сенга мангу хизмат қилмоқ-чун бел боғлайлик

    Ва ёяйлик шонинг элга.

  2. 2. Тўлдик чексиз қувончга

    Ва айландик қалин дўстга.

    Бу қурилиш бўлгай то абад

    Эсдалик бизга.

    Бирдам бўлиб ишладик,

    Кундан-кунга руҳинг сездик.

    Шунда Сенга атаб чин қалбдан

    Таҳсинлар айтдик!

    (НАҚАРОТ)

    Тангри, ушбу уйни қуришдек

    Улкан шараф бердинг бизга.

    Сенга мангу хизмат қилмоқ-чун бел боғлайлик

    Ва ёяйлик шонинг элга.

(Шунингдек, Заб. 116:1; 147:1; Рим. 15:6 га қаранг.)